Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Акциз солиғи бўйича: 
солиқ тўловчиларнинг тоифаси, шунингдек, солиқ ҳисоботини тақдим этиш 
ва солиқни тўлаш муддатлари сақлаб қолинди; 
алкоголь маҳсулотларини (кучсиз алкоголли ичимликлар бундан мустасно) 
ишлаб чиқаришда акциз солиғи акциз тўланадиган маҳсулот таркибидаги этил 
спиртининг улушидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариш тартиби жорий 
қилинди. 
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб алкоголь маҳсулотларини (кучсиз 
алкоголли ичимликлар бундан мустасно) ишлаб чиқаришда акциз солиғи акциз 
тўланадиган маҳсулот таркибидаги этил спиртининг улушидан келиб чиққан 
ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши ва бунда ишлаб чиқариладиган алкоголь 
маҳсулотининг ўлчов бирлиги “литр” деб белгиланди (илгари “дал” эди). 
Озиқ-овқат хомашёсидан ректификацияланган этил спирти, эфиралдегидли 
фракциядан техник ректификацияланган этил спирти ва асосий фракциядан этил 
спиртига акциз солиғи ставкаси 5 бараварга оширилди ва 1 литр учун 
7 450 сўмни ташкил этди. 


20 
Фойда солиғи бўйича: 
солиқ тўловчилар сафи, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш 
тартиби ва солиқ ҳисоботини топшириш муддатлари сақлаб қолинди; 
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб товарларни (хизматларни) экспортга 
реализация қилишдан олинган фойдага, экспортдан олинган даромаднинг жами 
даромаддаги улушидан қатъий назар, “0фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси 
бўйича солиқ солиш тартиби жорий қилинди; 
товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик бизнес тоифасига кирувчи 
тадбиркорлар учун 1 йил давомида фойда солиғи ставкасини 2 бараварга 
пасайтириш шунингдек, кичик бизнесдан ўрта бизнес тоифасига ўтган 
тадбиркорлар учун эса, 2 йил давомида фойда солиғи ставкасини 2 бараварга 
пасайтириш имконияти берилди
фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим 
этиш муддати ойнинг 10-санасидан 15-санасига узайтирилди. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling