Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Қўшилган қиймат 
солиғи - 70%
Акциз солиғи -
19%
Божхона божи
- 11%
60,0 
трлн 
16,4
9,6
2023 йил 


28 
Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга (зачетга) 
олинишининг режага нисбатан ортиши натижасида даромадларнинг 
камайиши, яъни бюджетдан қопланадиган салбий фарқ суммаси режадаги 
14,6 трлн сўмдан 4,5 трлн сўмга ошиб, 31,1 трлн сўм 
(2022 йилда
– 19,3 трлн сўм)
бўлиши кутилмоқда. 
Маълумотларга кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига қўшилган қиймат солиғи 
тўловчилар сони 184,9 мингта субъектни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос 
даврига нисбатан 16,7 мингтага ошди. 
Акциз солиғи бўйича тушумлар белгиланган прогноз кўрсаткичларига 
нисбатан 1,5 трлн сўм кам ёки 91,7 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 
16,4 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 
2,9 трлн сўмга ёки 21,8 фоизга кўп. 
Мазкур солиқ бўйича тушумларнинг прогноз кўрсаткичларига нисбатан кам 
бўлиши йил бошида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида 
автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти вақтинча 
тўхтатилганлиги ва АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи 
“ноль” ставкада қўлланилиши билан изоҳланади. 
Божхона божлари бўйича тушумлар белгиланган прогноз кўрсаткичларига 
нисбатан 2,8 трлн сўмга кўп ёки 142,0 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 
9,6 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 
3,8 трлн сўмга ёки 66,8 фоизга кўп. 
Бунда устав фондида xорижий инвестиция улуши камида 33 фоиз бўлган 
xорижий инвестициялар иштирокидаги корxоналар томонидан божxона 
ҳудудига олиб кириладиган мол-мулк учун божxона божлари бекор қилиниши 
билан баҳоланади. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling