Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи
Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича тушумлар белгиланган 
прогноз кўрсаткичларига нисбатан 1,9 трлн сўм кўп ёки 107,0 фоизга бажарилиб, 
ҳақиқатда ижроси 28,3 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги 
даромадларга нисбатан 4,4 трлн сўмга ёки 18,5 фоизга кўп.
2023 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи тушумлари Давлат 
бюджети даромадларининг 12,1 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. 
Ресурс солиқларининг асосий, яъни 53,1 фоиз қисми ер қаъридан 
фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумлар белгиланган 
прогноз кўрсаткичларига нисбатан 489 млрд сўм кам ёки 97 фоизга бажарилиб, 
ҳақиқатда ижроси 15,0 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги 
даромадларга нисбатан 1,2 трлн сўмга ёки 8,3 фоизга кўп. 


29 
Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик 
учун солиқ бўйича тушумлар белгиланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан 
2,3 трлн сўм кўп ёки 121,5 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 13,3 трлн сўм 
бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 3,3 трлн сўмга ёки 
32,5 фоизга кўп. 
Бошқа солиқсиз тушумлар
Бошқа солиқсиз тушумлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари 
2,8 трлн сўм кўп ёки 107,0 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 46,1 трлн сўм 
бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 3,2 трлн сўмга ёки 
8,6 фоизга кўп. 
2023 йилда бошқа солиқсиз тушумлар Давлат бюджети даромадларининг 
19,7 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. 
Бунда, асосан давлат улушига эга корхона ва ташкилотларнинг соф фойдаси 
ҳисобидан дивидендлар кўринишидаги даромадлар 24,5 трлн сўмни ташкил 
этиб, 2022 йилга нисбатан 2,0 трлн сўмга кам, бунда даромадлар асосан “Навоий 
кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” 
акциядорлик жамиятлари (дивидендлардаги умумий улуши 82,4 фоиз) ҳисобига 
тўғри келади. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling