37
2.3. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг 2023 йилги кутилаётган ижроси
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети қамровини
ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида консолидациялашган бюджет
таркибига 23
та давлат мақсадли жамғармалари
киритилиб,
ушбу давлат
мақсадли
жамғармаларининг
барча
тушумлари
манбалар
кесимида
ва харажатлари йўналишлар бўйича консолидациялашган бюджетга жамланган.
10-расм. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг 2023 йилги кутилаётган ижроси, трлн сўм
2.3.1. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг кутилаётган
ижроси.
2023 йилда давлат мақсадли жамғармалари
даромадлари тушумининг
кутилаётган ижроси (трансфертларсиз)
47,1 трлн сўмни,
харажатлари эса,
76,0 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Жорий йил якунига кўра, давлат мақсадли жамғармаларининг жами
тушумлари тасдиқланган параметрга нисбатан
5,9 трлн сўмга ошиши ва ўсиш
14,3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ошиш асосан:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия
жамғармасининг қарийб 1,9 трлн сўмлик;
Бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш,
трансформация
ва хусусийлаштириш жамғармасининг 2,5 трлн сўмлик;
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг
866,0 млрд сўмлик қўшимча тушумлари ҳисобига юзага келмоқда.
Давлат мақсадли
жамғармаларига
ўзларига
юклатилган давлат
функцияларини тўлиқ амалга оширишлари
учун Давлат бюджетидан
Do'stlaringiz bilan baham: