Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Иқтисодиёт харажатлари
Давлат бюджетидан 2023 йил охиригача иқтисодиётга ажратилиши 
кутилаётган харажатлар қарийб 24,3 трлн сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан 2,3 фоизни ташкил этиб, жами харажатларнинг 8,6 фоизини ташкил 
этади. 
Иқтисодиёт харажатлари асосан қуйидаги соҳаларга тақсимланган: 
Сув 
хўжалиги 
эксплуатацияси 
харажатлари 
8 553,3 
млрд сўм
(+990,1 млрд сўм). Ушбу харажатнинг ошиши жорий йилда электр энергия 
тарифларининг ошиши ҳисобига келиб чиққан; 
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда
уй-жой коммунал хизматлари билан боғлиқ харажатлар 4 418,2 млрд сўм
(+744 млрд сўм); 
геологик қидирув ишларига 990,0 млрд сўм (-100 млрд сўм) маблағ 
йўналтириш кутилмоқда.
Бундан ташқари, табиий газ нархларидаги тафовут учун 2023 йил охиригача 
18,8 трлн сўм (+4,6 трлн сўм) субсидиялар йўналтириш кутилмоқда. 
Ривожлантириш дастурлари учун харажатлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги
ПҚ-465-сон “2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмасини 
ривожлантириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йилда Давлат бюджетининг марказлашган 
инвестиция харажатлари учун 15 520,0 млрд сўм маблағ ажратилиши 
белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга қилган ташрифлари 
давомида берилган топшириқлари, қабул қилинган фармонлари, қарорлари 


36 
ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ҳукуматнинг 
тегишли қарор ва фармойишларига асосан 2023 йилги Ўзбекистон 
Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини 
ривожлантириш дастури параметрларига жорий йилнинг якунигача қўшимча
1 911 млрд сўм маблағ ажратиб берилиши кутилмоқда. 
Бунинг натижасида, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб 
чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига жорий йил якуни билан 
17 431 млрд сўм йўналтириш кутилмоқда. 
Шу шумладан, йил охиригача:
178 та мактабгача таълим ташкилотларида 972,4 млрд сўмлик (қўшимча 8 та 
объектда 122,4 млрд сўм); 
317 та умумтаълим мактабларида 2 607,0 млрд сўмлик (қўшимча 78 та 
объектда 857,0 млрд сўм); 
87 та тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасаларда 1 375,1 млрд сўмлик 
(қўшимча 8 та объектда 275,1 млрд сўм);
316 та сув таъминоти ва канализация тармоқлари объектларида 1 749,6 млрд 
сўмлик (қўшимча 208 та объектда 699,6 млрд сўм); 
310 та автомобиль йўллари объектларида 2 949 млрд сўмлик (қўшимча 
112 та объектда 949,0 млрд сўм) янги қурилиш, реконструкция, мукаммал 
таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши кутилмоқда. 
2. Маҳаллалар 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling