Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Субсидиялар, жами 
31 065 
28 388 
шу жумладан:
табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплаш 
18 769 
9 500 
электр энергияни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплаш 
2 500 
жамоат транспорти зарарларини қоплаш
705 
1 500 
нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бюджет субсидиялари 
2 769 
3 038 
иссиқлик таъминоти корхоналари зарарларини қоплаш
1 805 
4 497 
аҳоли томонидан уй-жойлар сотиб олиш учун субсидиялар 
1 168 
1 500 
*Кутилаётган ижро 
Давлат дастурларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 2024 йилда 
ажратиладиган маблағлар ва бюджет субсидиялари тўғрисида кенгроқ маълумот 
Бюджетноманинг 4-иловасида келтирилган. 


61 
Давлат бюджетининг 2024 йилги соҳалар кесимидаги харажатлари 
прогнози ҳамда бюджет сиёсати йўналишлари. 
2024–2026 йилларда таълим тизимидаги бюджет сиёсати асосан 
қуйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилади: 
мактабгача таълимдаги қамров даражасини 80 фоиздан ошириш, жумладан, 
мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш 
орқали қамраб олинган болаларнинг нодавлат мактабгача таълим 
ташкилотларидаги қамровини 30 фоизга етказиш; 
ДХШ шаклидаги нодавлат боғчаларга давлат томонидан болаларни 
имтиёзли шартларда қабул қилиш бўйича ўрнатилган мажбуриятларни 
қисқартириш орқали улар даромадларини ошириш ва бу орқали рақобатбардош 
тадбиркорлик муҳитини яратиш; 
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини Финляндия тажрибаси асосида 
яратилган янги авлод дарсликлари билан таъминлашни давом эттириш; 
янги ўқув ўринларини яратиш шу жумладан, ушбу йўналишга хусусий 
секторни кенг жалб қилиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 
чораларини кўриш;
олий таълим билан қамраб олиш даражасини жами битирувчилар сонига 
нисбатан 50 фоизга етказиш. 
Шу билан бирга, таълим ва фан йўналишини янада ривожлантириш 
бўйича қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилади: 
1. Умумтаълим мактабларида замонавий ахборот технологияларини 
қўллаган ҳолда таълим олиш шароитларини яхшилаш, бунда: 
а) умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан 
таъминлаш; 
б) Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларидаги умумтаълим 
мактабларининг 26,4 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларини эксперимент 
тариқасида таълим планшетлари билан таъминлаш; 
в) умумтаълим мактабларини бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа 
чолғу асбоблари билан таъминлаш дастурини давом эттириш. 
2. Хорижий тажрибадан келиб чиқиб умумтаълим мактаблари юқори (7-11) 
синфларида ўқитиладиган умумий фанларни босқичма-босқич қисқартириш ва 
турдош фанларни яхлитлаш ҳамда ўқувчиларнинг дарс юкламасини камайтириш 
орқали ўқувчиларни аниқ амалий кўникмаларга тайёрлаш бўйича таклиф 
ишлаб чиқиш.
Бунда, битирувчи синф ўқувчиларини якуний билим ва аниқ кўникмаларга 
тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги 
ўқув дастурларини такомиллаштириш назарда тутилади. 
Юқори синфларда фанларнинг қисқартирилиши ҳисобига ўқувчиларнинг 
қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, аниқ бир йўналишдаги фанларга 
ўқитиш ёки касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини йўлга қўйилади. 


62 
3. Таълим кредитини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар 
миқдорини ошириш. 
2021 – 2023 йиллар давомида жами 315 минг талаба, шундан 219 минг 
талаба хотин-қизлар учун таълим кредитлари учун 3,3 трлн сўм ресурс 
маблағлари ажратилган. 
2024 йилда қўшимча 180 минг нафар талабалар учун таълим кредитларини 
ажратиш учун маблағлар режалаштирилиб, ушбу дастур билан қамраб 
олинадиган талабалар сони қарийб 500 мингга етиши кутилмоқда. 
Бу мақсадлар учун 2024 йилда жами 2,2 трлн сўм, шундан 1,8 трлн сўми 
таълим кредитларини молиялаштириш ҳамда 400 млрд сўми хотин-қизларга 
ажратилган кредитни фоиз қисмини қоплаш мақсадида режалаштирилган. 
4. Олий таълим муассасаларида мавжуд молиявий ресурслардан самарали 
фойдаланиш орқали халқаро талабларга жавоб берадиган рақобатбардош 
кадрлар тайёрловчи сифатли олий таълим тизимини яратиш учун қуйидаги 
чораларни кўриш режалаштирилмоқда: 
а) бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари сонини 
қайта кўриб чиқиш.
Бунда: 
халқаро амалиётга мувофиқ ўқув дастурлари ва дарс бериш услубиётини 
талабаларнинг мустақил билим олишини ривожлантиришга қаратган ҳолда, 
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш; 
мутахассисликка оид бўлмаган фанларни мақбуллаштириш, тор 
мутахассислик бўйича фанлар ва амалиёт соатларини кўпайтириш; 
хорижий тажрибадан келиб чиқиб ўқув дастурларида аудитория 
машғулотларини камайтириш ҳисобига талабаларнинг мустақил тайёргарлик 
кўриш улушини ошириш. 
б) масофавий таълим шаклларини жорий этиш ҳисобига талабалар учун 
очиқ таълим ресурслари ва онлайн-курсларни кўпайтириш. 
Бунда: 
масофавий ўқитиш унсурларини кундузги таълим талабалари учун ўқув 
курсининг айрим фанларини ўқитиш шаклида, шунингдек, таълим курси якуни 
бўйича тегишли бакалавр ва магистратура дипломлари бериладиган алоҳида 
мустақил ўқув курслари учун интеграция қилиш. 
5. Олий таълим муассасалари фаолияти кўламини кенгайтириш
ва институционал салоҳиятини ошириш орқали олий таълим муассасаларини 
уларнинг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб 
чиқиб босқичма-босқич йириклаштириб (бирлаштириб) бориш. 
Бунда, талабалар таълим олиш жойи ва таълим олиш жараёни амалдаги 
тартиб асосида сақлаб қолган ҳолда, фақат олий таълим муассасаларининг 
бошқарув жараёни ўзгартирилади. 


63 
6. Илмий ходимларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида 
докторантурада ўқиш учун грант квоталарини ошириш. Бунда: 
янги қабул квоталари сонини жорий йилдаги 4,3 минг ўриндан 4,7 минг 
ўрингача ошириш. 
Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб Олий таълим ва илмий-тадқиқот 
муассасаларида докторантура стажёри сифатида фаолият юритадиганлар учун 
500 ўринлик грант квоталари жорий қилинади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024 йилда Давлат бюджетининг жами 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling