Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига 2024 йилда республика бюджетидан 
1,8 трлн сўм маблағ, шу жумладан, вазирликнинг жорий харажатларига 
1,3 трлн сўм кўзда тутилмоқда. 
Cпорт соҳаларини янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш 
ҳамда жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида спорт соҳаси 
бўйича давлат дастурлари амалга оширилиши мақсад қилинган бўлиб, ушбу 
дастурларни молиялаштириш учун 2024 йилда Давлат бюджетидан жами 
926,1 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. 


89 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2024 йилда республика бюджетидан 
1,7 трлн сўм маблағ, шу жумладан вазирликнинг жорий харажатларига 
1,6 трлн сўм кўзда тутилмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат дастурларини молиялаштириш учун 
2024 йилда Давлат бюджетидан жами 905,4 млрд сўм маблағ ажратилиши 
режалаштирилмоқда. 
Ушбу дастурлар қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги 
ерларининг ҳолатини яхшилаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурс 
тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқарувчиларни 
замонавий 
техникалар 
билан 
таъминлаш 
имкониятларини яратишга қаратилган. 
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги. 
Сув хўжалиги вазирлигига 2023 йилда республика бюджетидан 
10,4 трлн сўм маблағ, шу жумладан вазирликнинг жорий харажатларига 
8,7 трлн сўм, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва 
жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга 1,7 трлн сўм кўзда тутилган. 
Халқимиз турмуш фаровонлиги янада яхшилаш ҳамда озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги соҳасида давлат 
дастурларини молиялаштириш учун 2024 йилда Давлат бюджетидан жами 
7,4 трлн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. 
Жумладан, пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб 
суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 
2024 йилда 100 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling