89
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 2024
йилда республика бюджетидан
1,7 трлн сўм маблағ, шу жумладан вазирликнинг жорий харажатларига
1,6 трлн сўм кўзда тутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат дастурларини
молиялаштириш учун
2024 йилда Давлат бюджетидан жами 905,4 млрд сўм маблағ ажратилиши
режалаштирилмоқда.
Ушбу дастурлар қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги
ерларининг ҳолатини яхшилаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш,
ресурс
тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб
чиқарувчиларни
замонавий
техникалар
билан
таъминлаш
имкониятларини яратишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Сув хўжалиги вазирлигига 2023 йилда республика бюджетидан
10,4 трлн сўм маблағ, шу жумладан вазирликнинг жорий харажатларига
8,7 трлн сўм, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва
жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга 1,7 трлн сўм кўзда тутилган.
Халқимиз турмуш фаровонлиги янада яхшилаш ҳамда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги соҳасида
давлат
дастурларини молиялаштириш учун 2024 йилда Давлат бюджетидан жами
7,4 трлн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Жумладан, пахта хом ашёсини етиштирувчилар
томонидан томчилатиб
суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун
2024 йилда 100 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: