Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг биринчи даражали
бюджет маблағларини тақсимловчилар (вазирлик ва идоралар) кесимида
2024 йил учун харажатлар прогнози
Мазкур бўлимда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган
маблағларнинг чекланган миқдорлари тўғрисида айрим вазирлик ва идоралар
кесимида келтирилади.
Давлат бюджети харажатларининг очиқлигини таъминлаш ва Давлат
дастурларининг режалаштирилган давлат харажатлари билан уйғунлигининг
назоратини кучайтириш мақсадида ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги
Қонунда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларининг Давлат
дастурларига ажратилаётган маблағлари йўналишлари алоҳида қаторларда
кўрсатиб келинмоқда.
Республика бюджетидан 50 та биринчи даражали бюджет маблағларини
тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари
255,3 трлн сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2024 йилда республика
бюджетидан 46,6 трлн сўм, шу жумладан, вазирликнинг жорий харажатларига
45,9 трлн сўм, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва
жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга 754 млрд сўм режалаштирилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат дастурларини
молиялаштириш учун 2024 йилда Давлат бюджетидан жами 5,4 трлн сўм маблағ
ажратилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу давлат дастурларини амалга ошириш орқали мактабгача ва
умумтаълим муассасаларида ўқиш сифатини ошириш, ўсиб келаётган ёш
авлоднинг билим ва кўникмаларини жаҳон стандартларига мос равишда
шакллантириш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар
вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 2024 йилда республика
бюджетидан 6,1 трлн сўм, шу жумладан, вазирликнинг жорий харажатларига
5,1 трлн сўм.
Ўз ўрнида, олий таълим тизимида таълим сифатини яхшилаш,
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, барча ёшларга тенг имкониятлар яратиш,
илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида олий таълим,
фан ва инновациялар соҳасида давлат дастурларини молиялаштириш учун
2024 йилда Давлат бюджетидан жами 555 млрд сўм маблағ ажратилиши
режалаштирилмоқда.
88
Do'stlaringiz bilan baham: |