Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда
Download 2.12 Mb. Pdf ko'rish
|
Бюджетнома 2024-2026 compressed
17 431,4
20 424,5 1 452 жумладан: 1 Ижтимоий соҳалар, шу жумладан: 6 247,6 8 066,5 969 Олий таълим муассасалари 614,4 474,0 13 Умумтаълим мактаблари 2 760,2 4 100,0 581 Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар 160,4 345,0 9 Мактабгача таълим муассасалари 972,4 1 020,0 172 Тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасалар 1 375,1 1 320,0 144 Жисмоний тарбия ва спорт 333,0 460,0 42 Маданият ва санъат 148,4 290,0 5 Илм-фан ва инновация 44,0 57,5 3 2 Муҳандислик-коммуникация тармоқлари 1 936,7 1 547,5 90 3 Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ харажатлар 3 135,0 2 722,0 144 4 Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш таъмирлаш ишлари учун 1 248,6 1 880,0 166 5 Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш 95,7 322,0 - 6 Бошқа йўналишлар 2 840,4 5 886,5 83 Ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган бюджет маблағларининг самарадорлигини ошириш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилади: 1. Умумий ўрта таълим мактаблари учун марказлашган инвестициялар ҳажмини 4 100 млрд сўм этиб белгилаш орқали 170 мингга яқин янги ўқувчи ўринларни барпо этиш ва навбатлилик коэффициентини тушириш. Бугунги кунга қадар ҳар йили яратиладиган қувватларга қўшимча равишда 120 мингга яқин ўқувчи ўрнининг фойдаланишга киритилиши зарур. 2024 йил дастлабки Дастур доирасида (2,1 трлн сўм) ҳисобидан 72 минг янги ўқув ўрни яратилади, бунда, қўшимча ажратилаётган маблағлар эвазига янги 95 минг ўқув ўринлари яратилади. 84 2. Инвестиция дастури доирасида ҳар йили тупроқ ўзанли каналларни бетонлаштириш ва гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш ишлар ҳажмини 1,5 баробар ошириш. Бунда 2024 йилги Дастур доирасида йўналтириладиган маблағларни 1 650 млрд сўмга етказиш орқали (қўшимча 500 млрд сўм) қўшимча равишда 304 км узунликдаги каналларни бетонлаштириш ҳамда бунинг натижасида йилига 398 млн метр куб сув тежалишига ва 157,2 минг гектар ер кафолатли сув билан таъминланишига эришиш мумкин. 3. Шаҳарсозлик қурилиш нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш, янгилаш ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта ишлаб чиқиш ҳамда миллий нормативларни Европа стандартларига уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш. 2024 йилда бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 45 та миллий стандарт, 85 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари янгиланади ва қайта кўриб чиқилади ҳамда 10 та евростандартга миллий нормативларни мувофиқлаштириш ишлари бошланади. 4. 2024 йил 1 январдан бошлаб, параллель лойиҳалаштириш ишларини амалга оширишни қатъий тақиқлаш. Бунда, бугунги кунда қурилиш ишларини лойиҳалаштириш ишлари билан бир вақтда олиб борилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва экспертиза хулосаси олинишини белгиланган муддатларда якунлаш ва экспертиза хулосалари олинмаган объектлар молиялаштирилишни тўхтатиш. 5. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қийматини Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” электрон платформаси асосида аниқлаш. Бунда: электрон платформани такомиллаштириб борган ҳолда қурилиш материалларининг реал нархларини аниқлаш имконини берувчи қўшимчалар киритиб бориш. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари кодларини “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” электрон платформаси кодлари билан бирхиллаштириш. Маълумот учун: Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қисмида қурилиш материалларига аниқ стандартлар белгиланмагани сабабли қурилиш материаллари нархларида тафовутлар мавжуд. Download 2.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling