96
11. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги Ижтимоий ҳимоя давлат
жамғармасининг 2024 йил бошига қолдиқ маблағлари 401,0 млрд сўм,
жамғармага асосан давлат бюджетига тушадиган
тушумлардан ажратмалар
ҳисобига шаклланадиган даромадлари прогнози 3 422,0 млрд сўмни
ташкил
этади.
Жамғарма харажатлари 3 285,0 млрд сўм миқдорида прогноз қилинаётган
бўлиб, ушбу маблағлар, асосан, ижтимоий харажатларни
молиялаштиришга
йўналтирилади.
II. 2024 йилда
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси даромадлари 18,9 трлн сўм ва харажатлари 32,8 трлн сўм
миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Жамғарма ҳисобидан 14,0 трлн сўм Давлат бюджетига трансфертлар кўзда
тутилган.
3.4. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
тушумлари ва харажатлари прогнозлари
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети қамровини
ошириш, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда
бюджетдан
ташқари жамғармалар маблағларининг ишлатилишида
бюджет ташкилотлари
раҳбарларининг ҳисобдорлигини ва масъулиятини кучайтириш мақсадида
халқаро ташкилотлар экспертларининг тавсияларига мувофиқ 2022 йилдан
бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети билан қамраб
олинди.
2024 йилда жами бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
жамғармалари тушумлари ва харажатлари мос равишда 30,5 трлн сўмни ташкил
этиши прогноз қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: