104
3.6.3. Давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш ва самарали бошқариш
юзасидан таклифлар
Давлат қарзини хавфсиз даражада сақлаш ва самарали бошқариш мақсадида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрта муддатли истиқболда қуйидаги
чоралар кўрилиши кўзда тутилган:
1. Давлат қарзи бўйича
йиллик лимитларни белгилаш амалиётини
давом
эттириш.
2. Миллий валютада қарз маблағларини жалб қилиш орқали валюта
хатарларини камайтириш. Бунда, давлат ғазначилик облигацияларини чиқаришнинг
чекланган соф ҳажмини 2024 йилда 25 трлн сўм этиб белгилаш;
3. Энг мақбул харажат ва хатар кўрсаткичларига эга давлат қарзи
портфелини
шакллантиришга қаратилган
ўрта муддатли давр учун давлат қарзини бошқариш
стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига киритиш;
4. Давлат қарзини тўлашнинг
ўртача муддатини узайтириш,
шунингдек, давлат
қарзини манбалар бўйича
диверсификация қилиш.
5. Давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни кенг жалб
қилиш жараёнини жадаллаштириш;
6. Давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш,
уларни бартараф этиш ёки камайтириш.
7. Давлат қарзига оид маълумотлар очиқлигини таъминлаш.
105
3.7. Макро-фискал таваккалчиликлар таҳлили
Макроиқтисодий шоклар асосий иқтисодий ва
бюджет параметрларининг
прогноз кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, давлат қарзи ва
бюджет
тақчиллигининг прогноз кўрсаткичлари ошишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун Ҳукумат томонидан ташқи қарз жалб қилишни эҳтиёткорлик
билан бошқариш, айниқса, капитал лойиҳалар истиқболлигини
кучайтириш
зарур. Шунингдек, бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет маблағларини
шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни (фискал
рисклар), давлат корхоналари ва давлат-хусусий
шериклиги томонидан юзага
келиши мумкин бўлган хатарларни баҳолашни кучайтириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: