Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


  IV. Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш бўйича амалга


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

 


108 
IV. Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш бўйича амалга 
оширилиши режалаштирилган ислоҳотлар 
Қисқача шарҳ
 
Келгуси ўрта муддатли даврда фискал сиёсат “Ўзбекистон–2030” 
Стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишга, ташқи сиёсий ва иқтисодий 
вазиятнинг Ўзбекистонга таъсирини юмшатишга, макроиқтисодий ва фискал 
барқарорликни таъминлашга, инвестициявий жозибадорликни ошириш, 
аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш
узоқ муддатли инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилиши 
режалаштирилган. 
2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига 4 минг АҚШ 
долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” 
қаторига кириш учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда 
иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини сақлаб туриш 
зарур. 
Шундан келиб чиқиб, Ҳукумат томонидан чекловчи фискал сиёсат олиб 
борилиши, жумладан, фискал консолиядациялаш (бюджет даромадларини 
ошириш ва давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич мақбуллаштириш) 
орқали бюджет тақчиллигини пасайтириб бориш, самарасиз солиқ имтиёзлари 
ва преференцияларидан воз кечиш лозим. 
Шунингдек, ўрта муддатли даврда ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик 
имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми ошишининг олдини олиш
бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини, асосан, муҳим ижтимоий соҳа ва 
инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш мақсадга мувофиқ. 
Шулар билан бир қаторда, бюджет қонунчилигига киритилган давлат қарзи ва 
бюджет тақчиллиги бўйича қоидаларни такомиллаштириш, бюджет интизомини 
янада кучайтиришга қаратилган янги қоидаларни жорий этиш бўйича таклифларни 
ишлаб чиқиш ҳамда уларни бюджет қонунчилигида акс эттириш лозим бўлади.
Бундан ташқари, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат 
молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида белгиланган 
вазифалар ижросини таҳлил қилган ҳолда, Халқаро валюта жамғармаси экспертлари 
иштирокида кейинги 5 йилликда давлат молияси тизимида амалга ошириладиган 
ислоҳотларни белгилаш режалаштирилмоқда. 

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling