Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан ҳамкорликда “Яшил”


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

2. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) билан ҳамкорликда “Яшил” 
иқтисодиёт бўйича давлат сиёсати соҳасида қарз дастури амалга оширилди. 
Мазкур дастур доирасида ФТА томонидан Ўзбекистон Республикасининг 
“яшил” иқтисодиётга ўтишига кўмаклашиш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳа доирасида қазилма ёқилғилари субсидияларини хатловдан 
ўтказиш ва қисқартириш, иқтисодиётни декарбонизациялаш бўйича узоқ 
муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, миллий миқёсда иссиқхона газлари 
ташланмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви тизими жорий этиш, 
“яшил” бюджетлаштириш ва солиққа тортишни жорий қилиш ҳамда бошқа 
йўналишларда ишлар амалга оширилди. 
3. ФТА ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастури 
(БМТТД) ҳамкорлигида “Иқлим ўзгариши соҳасида давлат харажатлари ва 
институционал таҳлил: Ўзбекистон” ҳисоботи тайёрланди. 
Ҳисоботда Ўзбекистон учун Иқлим ўзгариши билан боғлиқ давлат 
харажатлари ва институционал таҳлил (CPEIR) натижалари келтирилган. CPEIR 
диагностика воситаси бўлиб, учта йўналиш, сиёсат/стратегия таҳлили, 
институционал таҳлил ва харажатларни кўриб чиқишдан иборат. Таҳлил 
натижаларига кўра давлат бюджети харажатларининг 10-11 фоизи иқлимга 
ижобий таъсир кўрсатадиган тадбирларга ажратилиши ҳамда бюджет 
харажатларининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш чораларига самарали 
йўналтирилаётгани хулоса қилинган. Бундан ташқари, бюджет харажатларининг 
иқлим ўзгаришларига қарши чораларга янада самарали йўналтириш бўйича 
таклифлар тақдим этилган.  


116 
4. БМТТД кўмагида амалга оширилган яна бир лойиҳа доирасида 
“Ўзбекистонда бюджетни “Яшил” маркировкалаш (БЯМ) методологияси ва йўл 
харитаси” ишлаб чиқилди. 
Лойиҳанинг асосий тадбирлари:
- давлат бюджетини шакллантириш жараёнининг барқарор ривожланиш 
мақсадларини самарали тарзда амалга оширишни қўллаб-қувватлашини 
таъминлаш;
- Ўзбекистонда “Иқлим бюджетини маркировкалаш” моделини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш ҳисобланади.

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling