Кириш I. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда


Download 2.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/157
Sana04.11.2023
Hajmi2.12 Mb.
#1746168
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157
Bog'liq
Бюджетнома 2024-2026 compressed

Иттифоқида 
сертификатлар 
мажбурийдир), халқаро ва хорижий молия ташкилотларидан “яшил” 
инвестициялар ва “яшил” кредитларни жалб қилиш имконини беради.
 
6. Қазилма ёқилғилар субсидияларини камайтириш ҳисобига энергия 
ресурслари сарфини мақбуллаштириш мақсадида Франция тараққиёт 
агентлиги лойиҳаси доирасида Барқарор ривожланиш халқаро институти 
(IISD) кўмагида қазилма ёқилғилар субсидияларини хатловдан ўтказиш 
ҳамда уларни камайтириш бўйича лойиҳа йўлга қўйилди. Унинг доирасида 
қазилма 
ёқилғилари 
субсидияларини 
хатловдан 
ўтказиш 
бирламчи 
методологияси тайёрланди. 
7. 2022 йилнинг май ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган камбағалликни 
қисқартириш бўйича ўтказилган халқаро форум доирасида юртимиз Метан 
эмиссиясини камайтириш бўйича глобал мажбурият (The Global Methane Pledge) 
ташаббусига қўшилди.
Мазкур ташаббус унга қўшилган аъзоларнинг 2030-йилгача глобал метан 
эмиссиясини 2020-йил даражасидан камида 30 фоизга камайтириш бўйича 
жамоавий саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш учун ихтиёрий ҳаракатлар қилишга 
розилигини билдиради. 
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг май ойида “Иқлим учун 
ҳаракат Молия вазирлари коалицияси”га аъзо бўлди. Коалиция ўз 
фаолиятини Хельсинки принциплари асосида олиб бориши белгиланган бўлиб, 
мазкур принциплар қўйидагилардан иборат: 
- сиёсат ва амалиётни Париж битими доирасида қабул қилинган 
мажбуриятларга мослаштириш; 
- иқлим ўзгариши соҳасидаги тажриба ва амалий билимларни ўзаро 
алмашиш; 
- самарали углерод савдосини йўлга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўриш; 
- макроиқтисодий сиёсат, фискал режалаштириш, бюджетлаштириш, давлат 
инвестицияларини бошқариш ва харидлар амалиётида иқлим ўзгаришини 
ҳисобга олиш; 
- инвестициявий муҳитни осонлаштириш орқали иқлим масалаларини 
молиялаштириш учун хусусий манбаларини сафарбар қилиш; 
- Париж битими бўйича тақдим этилган миллий миқёсда белгиланган 
ҳиссаларни (NDC) шакллантириш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш.

Download 2.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling