114
4.3. Харажатларни
барқарор
ривожланиш
мақсадлари
билан
уйғунлаштириш
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун
амалга оширилаётган ишлар:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг
(БМТ) тизим ташкилотлари, шу жумладан БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД),
ЮНИCЕФ ва БМТнинг Наркотик моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси
билан ҳамкорликда БМТнинг Қўшма дастурини амалга ошириб келмоқда.
Дастурнинг асосий мақсади Комплекс
Миллий Молиялаштириш
Механизмини
ишлаб
чиқиш
орқали
Ўзбекистонда
ривожланишни
молиялаштиришнинг умумий механизмини мустаҳкамлашдан иборат.
Комплекс Миллий Молиялаштириш Механизми барқарор ривожланишни
режалаштириш ва молиялаштириш воситаси бўлиб,
мамлакатда мавжуд
молиявий ресурслардан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, молиялаштириш
манбалари ва механизмларини кенгайтириш ҳамда молиявий ва номолиявий
таваккалчиликларни бошқаришга ёрдам беради ҳамда қуйидаги асосий таркибий
қисмларни ўз ичига олади (i) баҳолаш ва
диагностика; (ii) молиялаштириш
стратегияси; (iii) таҳлилий кўриб чиқиш ва мониторинг қилиш; (iv) бошқарув ва
мувофиқлаштириш.
Биринчи босқич доирасида БМТТД кўмагида 2020
йил декабрь ойида
Ўзбекистон учун Тараққиётни молиялаштиришни баҳолаш якунлаган бўлиб,
мамлакатда миллий миқёсдаги ривожланишнинг устувор соҳа ва
йўналишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига
эришиш ва қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб қилиш имкониятлари
ўрганилди.
Иккинчи босқичда Ўзбекистонда давлат ва хусусий молияни барқарор
ривожланишга сафарбар этиш мақсадида комплекс молиялаштириш тизимини
яратиш,
шунингдек, қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш учун
инновацион воситалар ва молиялаштириш механизмларини жорий этишни
мақсад қилган
Комплекс Миллий Молиялаштириш Стратегиясини ишлаб
чиқиш режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: