113
тушунчага, унда қандай иштирок этиш ҳамда унинг ижтимоий аҳамияти хақида
умумий тушунчаларга эга бўлмоқдалар.
Ушбу жараёнларни тартибга солиш бўйича ҳукумат қарори тасдиқланиб,
лойиҳаларни шакллантириш уларни саралаб олиш ва овоз бериш жараёнлари
бўйича меъёрлар белгиланди.
Бюджет очиқлигини таъминлаш бўйича кейинги даврларда амалга
ошириладиган ислоҳотлар
Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини
юртимизда тобора кенгайиб
муҳим аҳамият касб этиб бораётганини ушбу дастурлар учун ажратилаётган
маблағлар ҳажмининг йил сайин ортиб бораётгани ҳамда қабул қилинаётган
қарор ва фармойишлардаги белгиланаётган вазифа ва топшириқлардан ҳам
кўриш мумкин.
Жумладан, келгуси йилдан бошлаб мазкур жараёнларни янада кенгайтириш
ҳамда такомиллаштириш бўйича Давлат дастурлари, қарор ва фармойишларда
бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Шулардан,
а) ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини кенгайтириш соҳасида:
туман (шаҳар) бюджетларида кўзда тутилган ички йўлларни
таъмирлаш
учун ажратилган маблағлар
тўлиқ “Менинг йўлим” лойиҳаси
доирасида
фуқароларнинг ташаббуслари асосида йўналтирилиши ҳамда ушбу мақсадларда
2024 йилда
800,0 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди;
маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва маҳаллалардаги
йирик бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда муаммоларни мустақил ҳал
этишни ташкил этиш мақсадида “
Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда;
б) Давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг
иштирокини
кенгайтириш соҳасида:
2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири
Do'stlaringiz bilan baham: