1. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг амалдаги ҳолати Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар


Download 268.87 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi268.87 Kb.
#1242395
Bog'liq
4-фаолият ва инвестиция сиёсати

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ “БАНК ИШИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР” КАФЕДРАСИ “ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯ” фанидан 5-мавзу:Инвестицион фаолият ва инвестиция сиёсати

PhD, Доцент Камилова Ирода Хуснитдиновна

1. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг амалдаги ҳолати

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар:

  • ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш;
  • жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш;
  • истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш;

Инвестицияларнинг қуйидаги икки шакли мавжуд:

1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

2. Портфелли инвестициялар.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг уч белгиси мавжуд:

*ушбу инвестициялар янги объектлар қуриш учун жалб қилинади;

*мазкур инвестициялар асбоб-ускуналар сотиб олиш учун жалб қилинади;

*хорижлик инвесторлар резидентларнинг оддий акцияларини 10 фоизини ва ундан ортиқ қисмини сотиб олишади.


Портфелли инвестицияларнинг икки белгиси мавжуд:
*ушбу инвестициялар қимматли қоғозларни инвесторларга сотиш йўли билан жалб қилинади;
*хорижлик инвесторлар резидентларнинг оддий акцияларини 10 фоизгача бўлган қисмини сотиб олишади.
инвестициялар оқими инвестициялар бозори ва фонд бозори орқали таъминланади.
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ
юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар сотиб олиш йўли билан иштирок этиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш
табиий ресурсларни қидириш, ўзлаштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга доир битимларда иштирок этиш
интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини, муаллифлик ҳуқуқларини, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига бўлган мулк ҳуқуқини олиш

2020 йилда асосий капиталга қилинган инвестицияларни молиялаштириш манбалари

2020 йилда инвестицияларни молиялаштиришга жалб қилинган маблағлар таркиби


Жалб қилинган маблағларни инвестицияларни молиялаштириш манбалари ҳажмидаги улуши
65,4%
Давлат бюджети маблағлари
6,5 %
Банкларнинг кредитлари
14,1 %
Чет эл инвестициялари ва кредитлари
42,9%

2021 йилда ўзлаштириладиган инвестициялар (Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги 4937-сонли қарори)


Жами инвестициялар
251 085 млрд. сўм
Марказлашган инвестициялар
52 005 млрд. сўм
Марказлашмаган инвестициялар
199 079 млрд. сўм

2021 йилда ўзлаштириладиган инвестициялар (Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги 4937-сонли қарори)


Марказлашган инвестициялар
52 005 млрд. сўм
Бюджет маблағлари
17 700 млрд. сўм
ТТЖ маблағлари
2 607 млрд. сўм
Ҳукумат кафолати остидаги халқаро кредитлар
31 698 млрд. сўм

2. Лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришнинг долзарб масалалари

1. Инвестиция лойиҳаларини жалб қилинган ресурслар ҳисобидан молиялаштиришнинг долзарб масалалари:

*Миллий валютанинг қадрсизланиш суръатини юқори эканлиги

*Республикамиз банкларида узоқ муддатли ресурсларнинг етишмаслиги

*Халқаро кредитларнинг асосий қисмини сузувчи ставкаларда олинаётганлиги

2. Лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришнинг долзарб масалалари

2. Давлат бюджети дефицитининг мавжудлиги ва давлат ташқи қарзининг юқори суръатда ўсаётганлиги.

2020йил якуни бўйича Ўзбекистон давлат бюджетининг даромадлари 132,9 трлн. сўмни, харажатлари 144,1 трлн. сўмни ташкил қилди (дефицит -11,2 трлн. сўм)

Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 33,9 фоизга ўсди.

2. Лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришнинг долзарб масалалари

3. Корхоналарнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш масаласи

* Корхоналар ўртасидаги дебитор қарздорлик миқдорининг катта эканлиги

* Корхоналарда маҳсулотлари сотишдан олинган ялпи тушум ҳажмида таннарх салмоғининг юқори эканлиги

*Корхоналар жорий активларининг таркибида пул маблағлари салмоғининг кичиклиги


Download 268.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling