Мавзу: товар белгилари ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби


Download 1.34 Mb.
Sana28.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1020046
Bog'liq
8 (лек) Товар белг руйх утказиш

МАВЗУ: ТОВАР БЕЛГИЛАРИ ВА УЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  • Ўзбекистонда товар белгилари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар “Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)нинг ҳуқуқий муҳофазаси у рўйхатга олиниши билан юзага келади.
  • Товар белгиларини ҳуқуқий муҳофаза қилмасдан маданий бозор муносабатларини ўрнатиш мумкин эмас. Интеллектуал мулк объекти сифатида товар белгисининг ўзига хос хусусияти унинг товар ва хизматлар бозоридаги бажарадиган роли билан тушунтирилади.
  • Товар белгиси (ёки хизмат кўрсатиш белгиси) фуқаролик муомаласи иштирокчилари ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни хусусий аломатларини акс эттирувчи (индивидуаллаштириш) учун хизмат қиладиган белгидир
  • Қонунга мувофиқ қуйидаги белгилар товар белгиси сифатида рўйхатга олиниши мумкин:
  • Сўзлар ёки ҳарфлар бирикмасидан иборат бўлган сўз билан ифодаланадиган белгилар;
  • Ҳажмий белгилар – уч ўлчамли фазодаги фигуралар (линия-лар) ёки уларнинг композицияси шаклидаги;
  • Товар белгиси исталган рангда ёки ранглар бирлигида рўйхатга олиниши мумкин.

ТОВАР БЕЛГИЛАРИ

  • Товар белгилари маълум бир
  • саноат секторига тегишли
  • товарларни бир-биридан фарқлаш учун рўйхатдан ўтказилади

CЎЗЛИ ТОВАР БЕЛГИЛАРИ

ТАСВИРИЙ ТОВАР БЕЛГИЛАРИ

ЖАМЛАМА ТОВАР БЕЛГИЛАРИ

ҲАЖМЛИ ТОВАР БЕЛГИЛАРИ

Товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган белгилар:

  • давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
  • давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки хукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;
  • расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;
  • жамият манфаатларига, одамийлик ва аҳлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар;
  • товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар.
  • Товар белгисини расмий рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабнома ҳужжатлари
  • 1.Товар белгисини расмий руйхатдан ўтказиш учун белгиланган давлат божи.
  • 2. Қоидалар асосида тўлдирилган ариза бланкаси.
  • 3. Ўлчами 8х8 см бўлган типографик йўл билан тайёрланган 5 та товар белгиси.
  • 4. Агар талабнома патент вакили ёки талабнома берувчининг бошқа вакили томонидан берилган бўлса ишончнома.
  • Подача заявки на регистрацию товарного знака, знака обслуживания и проведение государственной экспертизы заявленного обозначения: - для одного класса МКТУ-1,4 (- за каждый класс МКТУ свыше одного - 0,1) примерно 1,5 ( класс МКТУ свыше одного, т.е. в данном случае есть ещё доп. класс)
  •  
  • «Товар белгиси»ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Патент идорасининг ИЖОБИЙ ҚАРОРИ олинганлиги муносабати билан ушбу гувоҳномани рўйхатдан ўтказиш (0,6 минимал иш ҳақи), нашр этиш (0,2 минимал иш ҳақи), гувоҳнома бериш (0,6 минимал иш ҳақи) ва биринчи ўн йилликда уни ҳаракатда ушлаб туриш учун (1,6 минимал иш ҳақи), жами битта гувоҳнома учун 3,0 минимал иш ҳақи миқдорида бож тўланади
  • МКТУ для БАД «Био-йод-бром»
  • Класс 1
  • Химические продукты, предназначенные для использования в промышленных, научных целях, сельском хозяйстве, садоводстве и лесоводстве;
  • удобрения;
  • препараты для консервирования пищевых продуктов.
  • Класс 5
  • Фармацевтические и ветеринарные препараты;
  • гигиенические препараты для медицинских целей.
  • Класс 42
  • Научные и технологические услуги и относящиеся к ним научные исследования и разработки;
  • услуги по промышленному анализу и научным исследованиям.
  • Таъкидлаб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасида ҳеч ким муҳофаза қилинадиган товар белгисидан эгасининг розилигини олмасдан туриб фойдаланиши мумкин эмас.
  • Товар белгисини ёки унга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш белгини рухсатсиз хўжалик оборотига киритиш товар белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади
  • Товар белгисининг эгаси ўз ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида товар белгиси ёнига огоҳлантирувчи белгини қўйиши мумкин, у товар ёки унинг жойлаш буюмида қўлланилган белги Ўзбекистонда рўйхатга олинган товар белгиси эканлигини кўрсатади. Бундай огоҳлантирувчи белги доира ичига олинган лотинча “R” ҳарфидан иборат -®.
  • Товар белгисидан фойдаланиш шарти. Товар белгиси қайси товар учун рўйхатга олинган бўлса, унинг шу товарларда, уларни жойлаш буюмларида, рекламада, босма нашрларда, расмий бланкаларда, кўргазма ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш қилишда қўлланиши товар белгисидан фойдаланишга киради.
  • Товар белгисининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома устуворлик санасидан бошлаб ўн йил мобайнида амал қилади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling