Кириш I боб
Истеъмолчининг энергия қабул қилувчи қурилмалари
Download 1.47 Mb.
|
01-Маг.дисс.ишa
Истеъмолчининг энергия қабул қилувчи қурилмалари – истеъмолчининг фойдаланиш (истеъмол қилиш) мақсадида электр энергиясини энергиянинг бошқа турига айлантиришга мўлжалланган ва ўзаро электр энергия билан ишлайдиган қурилмалари.
Ушбу тартиб қоидалар тезкор-диспетчерлик бошқарув субъектларига, электр энергетикаси субъектларига ва энергия қабул қилувчи қурилмалари мавжуд бўлган электр энергияси истеъмолчиларига тааллуқли. Тезкор диспетчерлик бошқарув субъектларига қуйидагилар тегишли: тизим оператори; электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари; магистрал электр тармоқлари корхоналарининг тезкор-диспетчерлик хизматлари; электр тармоқлари ҳўжалиги объектлари магистрал электр тармоқлари сифатида фойдаланилаётган юридик шахсларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари; ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тезкор-диспетчерлик хизматлари; кўп энергия сарфлайдиган ускуналардан фойдаланадиган юридик шахсларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари; ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ягона электр энергетикаси тизимига уланган юридик шахсларнинг, шу жумладан давлат-хусусий шериклик доирасида фаолият юритаётган хорижий юридик шахсларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари. Тезкор-диспетчерлик бошқарув битта тезкор-диспетчерлик субъекти томонидан амалга оширилади. Шу билан биргаликда тизим оператори ва электр энергетикаси объектлари доирасидаги тезкор-диспетчерлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Тегишли электр энергетикаси объектларида тезкор-диспетчерлик бошқарув, жамланганда ягона тизимнинг электр энергетикаси режимини ташкил этадиган электр энергетикаси объектлари ва электр энергияси истеъмолчиларининг энергия қабул қилувчи қурилмаларининг эксплуатацион холати ва ўзаро боғлиқ технологик ишлаш режими устидан марказлашган холда кучаю-кундуз ва узлуксиз бошқариш йўли билан амалга оширилади. Тезкор-диспетчерлик бошқарув доирасида тезкор-диспетчерлик бошқарув субъекти, унга электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан юкланган функцияларни амалга оширади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling