Кириш I боб


Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари


Download 1.47 Mb.
bet5/36
Sana25.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1654746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
01-Маг.дисс.ишa

Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Магистрлик диссертация ишининг мақсади пахта тозалаш заводларида электр ускуналарнинг ишдан чиқиш ҳолатининг олдини олиш ва узоқ муддатли ишлашини таъминлашга қаратилган.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқ:

  • Электр ускуналарнинг ишдан чиқиш сабабларини аниқланаш;

  • Электр ускуналарнинг ишдан чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва ишдан чиқиш ҳолатининг олдини олиш механизмини яратиш;

  • Электр ускуналарнинг таъмирлаш ва эксплуатация кўрсатгичларини аниқлаш ва уни тахлил қилиш;

  • Электр ускуналарнинг эксплуатация жараёнида ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • Электр ускуналарнинг эксплуатация кўрсатгичларини оптималлаштириш;

  • Электр ускуналарнинг узоқ муддатли ишлашига эришиш, тависялар ишлаб чиқиш;

  • Ишлаб чиқилган чора-тадбирни техник-иқтисодий самарадорлик бўйича баҳолаш.



Тадқиқотнинг объекти. Пахта тозалаш заводларидаги электр таъминот ва технологик тизим.
Тадқиқотнинг предмети. Пахта тозалаш заводларидаги электр ускуналар.
Тадқиқиотнинг илмий янгилиги. Ушбу магистрлик диссертациясида қуйидаги олинган илмий натижалар ҳимояга олиб чиқилади:

  • Электр ускуналарнинг ишдан чиқиш ҳолатининг олдини олиш ва таъмирлаш вақтини қисқартириш усулларини яратиш;

  • Электр ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг мақсадга мувофиқ усуллари;

  • Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • Иқтисодий самарадорлик натижалари.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти. Олинган тадқиқот натижалари электр ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга асос бўлади ва ундан ишлаб чиқаришда янги усул сифатида фойдаланиш мумкин.
Диссертация ишнинг синови. Магистрлик диссертация ишининг асосий мазмуни, моҳияти, олинган натижалари Агросаноат тармоқларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари мавзусидаги халқаро илмий- амалий анжуманида (ТИҚХММИ, 2018 й.),
Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги анъанавий XVII-ёш олимлар,магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий амалий анжуманида (ТИҚХММИ, 2018 й.), Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари (мавзусидаги анъанавий XVIII-ёш олимлар,магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий амалий анжуманида (ТИҚХММИ, 2019 й.), Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги анъанавий XIX -ёш олимлар,магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий амалий анжуманида (ТИҚХММИ, 2020 й.) маъруза қилинган ва муҳокама этилган. Касби пахта тозалаш заводларида амалга оширилган.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling