Кириш I. Инфляция мазмун-моҳияти, инфляция жараёни, қонуниятлари, инфляция турлари


Инфляциянинг мамлакат иқтисодиётига таъсири


Download 39.7 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi39.7 Kb.
#1515948
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Инфляциянинг юзага келиш сабаблари ва ривожланиш омиллари Реферат

1.4. Инфляциянинг мамлакат иқтисодиётига таъсири.
Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир курсатади.
1. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади:
-ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истикболларига тўғоноқ бўлади.
-капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига окиб утади. Чунки ишлаб чиқаришдан кура савдо соҳасидаги капитал тезрок ва купрок фойда келтиради;
-баҳоларнинг узгариб туриши олиб-сотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, киммат булганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади;
-кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаядию, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютказиши мумкин;
-давлатнинг молия ресурслари кадрсизланади ва ҳ.к.
2. Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий жиҳатдан аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди. Номинал даромаднинг баҳолар усишидан тушиб кетиши натижасида аҳолининг ҳаёт даражаси пасаяди. Айникса, нафака, давлат ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи кийинлашиши мумкин. Инфляция аҳоли жамғармаларининиг кадрсизланишига олиб келади. Баъзида инфляция аҳоли баъзи катламларининг (савдо-сотик соҳасида) бойишига олиб келади.
Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш максадида даромад ва соликларни индексация килиб боради.
Инфляциянинг ҳар томонлама авж олиб кетиши мамлакатда социал ва итисодий жиҳатдан карама каршиликлар юзага келишига олиб келади. Шунинг учун давлат инфляциянинг олдини олиш, пул муомаласини баркарорлаштириш чора - тадбирлари ишлаб чикади. Инфляцияга карши курашнинг асосий шакллари: пул ислоҳати ва инфляцияга карши сиёсат хисобланади.
Пул ислоҳати деб пул муомаласини баркарорлаштириш максадида давлат томонидан пул тизимини узгартиришга айтилади. Пул ислоҳоти металл пул муомаласи даврида, иккинчи жахон урушидан кейин - олтин девиз, олтин доллар муомаласи даврида ўтказилди.
Собиқ СССРда пул ислоҳати 1922 - 24 йилларда, 1947 йилларда ўтказилди.
Ўзбекистонда пул ислоҳоти 1994 йилда ўтказилди ва республика мустакил давлат сифатида узининг миллий пул бирлигига эга булди.
Пул муомаласини баркарорлаштиришга пул ислоҳотини ўтказмасдан ҳам эришиш мумкин. Пул муомаласини баркарорлаштиришнинг куйидаги усуллари мавжуд: ревальвация, девальвация, деноминация. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, иқтисодиётнинг ҳолатига, пулнинг кадрсизланиш даражасига, давлат сиёсатига караб давлат пул ислоҳотини ўтказиши, пулни ревальвация, деноминация килиши мумкин.
Пул кучли кадрсизланган шароитида факат пул ислоҳотини ўтказиш йули билан пул тизимини баркарорлаштириш мумкин. Пул ислоҳоти, яъни нуллификация да кучли кадрсизланган пул бирлиги бекор килинади ва урнига янги пул бирлиги киритилади. Масалан, Собик СССРда -1922-24 йилларда совзнакларнинг кучли кадрсизланиши натижасида 1 рубл 50 млрд. совзнакга алмаштирилган. Урушдан кейинги Гермаиияда гиперинфляция натижасида 1924 йилда муомалага янги немис маркалари киритилган. Эски рейхсмаркалар кучли кадрсизланиши натижасида муомалага чикарилган янги маркалар 1 марка : 1 триллион эски рейхсмарка нисбатида алмаштирилди. Рейхсмаркалар муомаласи бекор килинди.

Download 39.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling