Кириш I. Инфляция мазмун-моҳияти, инфляция жараёни, қонуниятлари, инфляция турлари


Download 39.7 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2023
Hajmi39.7 Kb.
#1515948
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Инфляциянинг юзага келиш сабаблари ва ривожланиш омиллари Реферат

Ревальвация - бу пул бирлигининг олтин кийматини тиклашдан иборат. Масалан, биринчи жаҳон урушидан кейин 1925-1928 йиллларда ўтказилган пул ислоҳоти туфайли фунт стерлингнинг урушгача булган олтин киймати белгиланди. Иккинчи жахои урушидан кейин ревальвация натижасида долларшшг валюта курси кутарилди. Германия Федератив Республикасида 1961, 1969, 1971 йилларда ревальвация ўтказилган.
Девальвация - бу милдий валюта курсининг чет эл ваютасига нисбатан тушишидир. Пул бирлигининг олтин микдори белгиланган шароитда девальвация пулнииг олтин микдорининг тушиб кетишини англатган. Масалан, 1971 йилда АҚШ долларининг олтин микдори 7,89 % га , февраль 1973 йилда 10% га камайтирилган. Сузувчи валюта курсларига утгандан кейин девальвация бошкариладиган валюта курслари асосида олиб борилади.
Деноминация - баҳолар масштабйни йириклаштириш, яьни пул бирлигидаги ― “0” ларни қисқартиришдан, пул бирлигида курсатилган номинални камайтиришдан иборат. Совет пул тизими карор топа бошлаган давр - 1921 -1922 йидларда икки марта деноминация ўтказилган. Биринчи деноминацияда муомалага ― “1922 йил пул бирликлари” чикарилган ва улар олдинги пул бирликларига 1000 : 1 нисбатда алмаштирилган. Иккинчи деноминацияда муомалага ― “1923 йил пул бирлиги” чикарилган ва “1922 йил пул бирлигига” 100 : 1 нисбатда алмаштирилган. Пул деноминацияси инфляция сурьатлари паст булган шароитда кулай булиши мумкин. Агар инфляция сурьатлари юкори булса, деноминация ўтказиш ҳеч кандай самара бермаслиги мумкин-Факат пул ислохотини ўтказиш йули билан пул тизимини баркарорлаштириш мумкин бўлади.
Пул ислохотини ўтказиш куйидаги йуллар билан амалга оширилиши лумкин.:
Муомаладаги пул массасини камайтириш максадида, дефляция курси буйича и пулларни янги пулларга алмаштириш:
аҳоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлиқ ёки қисман ) ҳаракатсиз ушлаб туриш ( қотириб кўйиш):
иккала усулни биргаликда кўллаш йўли орқали пул ислоҳотини ўтказиш: бу йўл халқаро амалиётда “шок йули” билан даволаш номи билан машҳурдир. Бу усул 1948 йилда Ғарбий Германияда харбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодига ўтишда қулланилган. “Шок йўли” билан даволашда иш ҳақини улашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чиқаришни қисқартириш, пул ислоҳатини тказиш, иш уринларини қисқартириш каби каттик чоралар кулланилиши гумкин. Масалан, Гарбий Германияда 1948 йилнинг июнь ойида ўтказилган пул ислоҳатида аҳолининг нақд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немец маркасига 100 эски рейхсмарка қилиб алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тулаш вақтинча тухтатилган, кейинчалик факат 30 фоиз атрофида туланган ва ҳар бир кишига 60 немец маркаси микдорида нафака ажратилган. Натижада давлатнинг рейхс маркасидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йул билан инфляциянинг усиш темплари тухтатилган. “Шок йули” билан даволаш Японияда 1949-50 йилларда ўтказилган ва у “Додж режаси” деган номни олган. Бу режага асосан Японияда инфляцияга карши жуда қаттиқ чоратадбирлар амалга оширилган. Эркин баҳога утиш билан бир вақтнинг узида ер ислоҳати ўтказилди, бюджет камомадини йўқотиш йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, ахоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб КУЙИЛДИ. Иқтисодни “шок йули” билан даволаш Шарқий Европа мамлакатлари -Югославия, Польша каби мамлакатларда ҳам қўлланилган. “Шок йули” билан даволаш иқтисодий сиёсати 1989 йилнинг охирларида Польшада қўланилган бўлиб, иш ҳаки вақтинчалик қотириб қўйилган холда, бахолар эркинлаштирилган. Натижада 1990 йилнинг бошларига келиб Польшада товарлар мул-кулчилиги вужудга келиб бошлади ва товарлар баҳосининг бир неча барабор ошиши натижасида инфляция суратлари секинлашишига эришилди. Польшада бу иқтисодий тадбирнинг ўтказилиши ахолининг яшаш шароитини анча қийинлаштирди ва ишсизлар сонини купайтирди.


ХУЛОСА
Инфляция - пулнинг қадрсизланиши, харид қобилиятининг пасайишидир. Инфляциянинг асосий сабаби одатда бир эмас, балки бир нечта бўлиб ўзаро маҳкам боғланган бўлади ва нарх-навонинг кўтарилиб бориши билангина намоён бўлиб қолмайди нарх-навога тааллуқли ошкора инфляция билан бир қаторда яширин ёки бўғилган инфляция ҳам бўладики, бу аввало товарлар танқислиги, сифатининг ёмонлашиб бориши билан намоён бўлади. Инфляция сўзининг том маъноси лотинчадан таржима қилганда «дўмбайиш», «шишиш», яъни ўсиб борадиган тегишлича товар массаси билан таъминланмаган ортиқча қоғоз пуллар билан муомала каналларининг тўлиб-тошиши, деган маънони беради. Инфляциянинг сабаблари ҳар хил. Инфляция асосида одатда пул талаби билан товар массасининг бир-бирига номутаносиблиги ётади-товарлар ва хизматларга бўлган талаб товар айланиши ҳажмидан ошиб кетадики, бу нарса товар ишлаб чиқарувчилар ва уни етказиб берувчиларнинг сарф-харажатлари қанчалигидан қатъий назар нарх-навони кўтаришлари учун шароит яратиб беради. Давлат бюджетининг етишмаслиги (давлатнинг сарфхаражатлари даромадидан ошиб кетади), хаддан ташқари инвестициялаш (инвестициялар ҳажми иқтисодиёт имкониятларидан ортиб кетади); ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва меҳнат унумдорлигининг кўтарилишига қараганда иш ҳақининг кўпроқ ўсиб бориши; давлат нархларининг ихтиёрий суратда белгиланиши; бошқа омиллар талаб билан таклиф ўртасидаги номутаносибликка, даромадларнинг истеъмол сарфларидан ошиб кетишига олиб бориши мумкин.
Биринчидан, марказий банкнинг пул сиёсатини нотўғри юритиши натижасида муомалада товарлар билан таъминланмаган ортиқча пул массаси пайдо бўлади. Маълумки иқтисодиётда шундай муаммолар пайдо бўладики, буларни ҳал этиш қисқа муддатли пул сиёсатини ўтказишни: фоиз меъёрини тартибга солиш ва у орқали инвестиция талабини тартибга солиш амалга оширади. Чунончи, иқтисодиётда пасайиш бўлишининг олдини олиш ёки фонд биржасига акциялар курси тобора тушиб боришини тўхтатиш учун марказий банк пул таклифини кўпайтира бошлайди, бу нарса фоиз меъёрини пасайтиради ва инвестиция талабини оширади.
Иккинчидан, бюджет танқислиги муқаррар равишда инфляцияга олиб боради. Бироқ, унинг суръатлари бюджет танқислигини қоплашнинг қандай ташкил этилишига боғлиқ бўлади. Қаердаки, марказий банкка молия вазирлигининг бир бўлаги деб қараладиган бўлса ва тўғри пул стратегияси бўлмаса, ўша ерда танқисликни қоплаш учун пул эмиссияси йўли билан маблағ берилади, бу нарса инфляциянинг кескин тезлашишига олиб келади.
Бошқа бир вариант-ҳукуматнинг марказий банкдан мунтазам заёмлар олиб туришидир. Бу ҳолда инфляция барибир бўлаверади, лекин бир мунча секинлик билан ва бир қадар маданий шаклларда бўлади.
Учинчидан, иқтисодиётни харбийлаштириш локал уч хил инфляцион натижа келиб чиқишига йўл очади. Чунончи, ҳарбий саноат мажмуасини ҳаддан ташқари ривожлантириш давлат бюджетининг харажатлар қисмида доимо кескинликни келтириб чиқаради. Танқислик пайдо бўлади, ундан кейин эса инфляцион тазйиқ вужудга келади.
Тўртинчидан, бозорларни монополлаштириш инфляция жараёнининг жадаллигига таъсир кўрсатади. Қаердаки, бозорни монополлаштириш юқори даражага етган бўлса, ўша иқтисодиётда инфляциянинг жадаллашиши амалиётдан маълум. Шубҳасиз, инфляциянинг пайдо бўлишига монополияларнинг алоқаси йўқ, лекин улар инфляцияни фаоллик билан давом эттириб, кучайтириб боради. Монополиялар бозордаги устунлик ҳолатини сақлаб қолиш учун нархнавони юқори белгилаб, шу даражада ушлаб туришга интилиш билан бир қаторда товарларни ишлаб чиқариш ва таклиф этишни ҳам камайтиришга ҳаракат қилади. Бу нарса умумий талаб ва таклиф нисбатига ёмон таъсир ўтказади ва булар ўртасидаги узилишни кучайтиради.
Бешинчидан, инфляцияга ташқи иқтисодий омиллар таъсир қилади. Масалан, хомашё ва энергия ташувчилар баҳосининг кўтарилиши инфляция механизмига янги туртки берадиган маҳалларда инфляциянинг жаҳон савдоси каналларидан ўтиб бориши кўзда тутилмоқда. Энг юқори фоиз ставкасининг ҳажмида чегарадан ўтиб келадиган қисқа муддатли сармоялар оқими ҳам каттагина инфляция ҳавфини туғдиради.


Download 39.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling