Кириш: Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти


Download 130.5 Kb.
bet2/5
Sana20.10.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1713978
1   2   3   4   5
Bog'liq
1404304708 52588

Иқтисодий самарадорлик. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси иқтисодий самарадорлигининг асосий кўрсаткичи объектлар ишлаб чиқариши харажатларининг ўз-ўзини қоплаши ҳисобланади. У қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бу ерда: Ки – ишлаб чиқариш инфратузилмасига кетган харажатларнинг ўз-ўзини қоплаши;
К ёки Б – қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати;
Ми – ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ишлаб чиқаришга кетган моддий харажатлари.



чизма. АСМ инфратузилмаси элементларининг туркумланиши.

Ҳудудий хусусияти ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича тармоқлар қуйидагиларга бўлинади:



  • инфратузилманинг халқ хўжалиги тармоқлари;

  • ҳудудий тармоқлар;

  • онкрет корхонада маҳаллий ёки ишлаб чиқариш тармоқлари.

Халқ хўжалиги инфратузилмаси бутун халқ хўжалигининг самарали ишлашига хизмат қиладиган тармоқ ва хизматлардан иборат. Шундай қилиб, у ягона энергетик, транспорт, алоқа тизимлари буюк инфратузилма мажмуи ҳисобланади; халқ хўжалигининг электрэнергиясига, почта, телеграф ва транспорт алоқларига бўлган талабини қондиришга йўналтирилган.
Ҳудудий инфратузилма алоҳида иқтисодий районларнинг ривожланиш ва ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуилари шаклланиши билан боғлиқ.
Локал ёки ишлаб чиқариш инфратузилмаси алоҳида корхоналарнинг фаолиятини таъминлайдиган элемент ва ишлаб чиқаришдан иборат. Локал инфратузилмага ички хўжалик ва хўжаликлараро йўл қурадиган ташкилот мисол бўла олади.
Тармоқ хусусиятлари бўйича инфратузилма тармоқлараро инфратузилма ва тармоқ ички инфратузилмасига бўлинади. Тармоқлараро инфратузилма халқ хўжалигининг кўпгина тармоқларига хизмат қилишга йўналтирилган. Тармоқ ичи инфратузилмаси эса конкрет тармоқнинг ишлашига ёрдам беради.
Функционал йўналтирганлик бўйича АСМ инфратузилмасида иккита соҳани кўриш мумкин: бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳа ҳамда пировард маҳсулот истеъмолчига етиб боришини таъминлайдиган соҳа. Биринчи соҳа машина таъмир-таъминоти тармоғи, транспорт-мелиоратив, сув таъминоти ташкилотлари, агрономия, ветеринария, информация хизматлари, моддий-техника таъминоти ва электрлаштириш тизимларидан, иккинчи соҳа эса маҳсулотни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ташкилотларидан иборат. АСМ нормал ишлашини турли қадоқлаш материалларининг етарли миқдорисиз таъминлаш мумкин эмас.



Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling