АВТОМОБИЛ ЙЎЛИНИ ҚУРИШДА СИФАТ НАЗОРАТИ
ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ
1. Тайёргарлик ишлари қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари (ИЧТЭЛ) асосида йўл пойи қурилгунга қадар амалга оширилиши лозим. Бу ишлар: трассани тиклаш ва боғлаш, ажратилган минтақани тозалашдан, йўл пойи элементларини жойида белгилашдан, сув четлатиш ва қуритиш, йўл кўтарма асосини тайёрлаш.
2. Геодезик режалаш асосининг ҳажми ва таркиби, ҳамда қурилиш жараёнида геодезик ишларни бажаришдаги ҳақиқий ўзгаришлар ҚМҚ 3.01.03 талабларига жавоб бериши керак. Трассани тиклаш ва жойига боғлашда йўлнинг ҳар икки томонига устунчалар ўрнатиш билан йўл минтақаси ажратиб олинади.
3. Қурилаётган йўл тўшамаси такомиллашган енгил, ўтувчи ва қуйи турдаги қопламадан иборат бўлганда, баландлиги 1,5 m дан кам бўлмаган йўл кўтармалари остида баландлиги 10 cm гача бўлган тўнкаларни қолдиришга йўл қўйилади.
4. Йўл пойини қуриш ишлари бошланмасдан олдин тозалаш пайтида йиғилган чиқиндиларни қолдириш ман этилади.
5. Грунт учун заҳира ер ва каръерларни ишлатишга тайёрлаш пайтида, ажратилган ер майдонини чегаралаш, тозалаш ва грунтни ташиш йўлларини қуриш ишларини бажариш керак.
6. Қурилиш ишлари тугагандан сўнг вақтинча фойдаланишга ажратилган ер майдонлари лойиҳада кўрсатилгандек қайта ишланиб, фойдаланувчиларга топширилиши зарур.
ЙЎЛ ПОЙИНИ ҚУРИШ
1. Автомобил йўли йўл пойини қуришда комплекс механизациялашган услублардан фойдаланиш лозим.
Сув ўтказувчи қувурлар, кичик ва ўртача кўприклар йўл пойини кўтаришдан олдин қуриб тугалланиши керак, йўлнинг пойи асосан бутун йўл бўйлаб узулуксиз равишда қурилиши лозим.
2. Йўл пойини қуриш ишлари, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари майдонлари қуриладиган шароитлардан ташқари ҳолларда, кейинги навбатда бўладиган ишлардан олдинроқ бажарилиши лозим, миқдори лойиҳанинг қурилишни ташкил этиш қисмиида кўрсатилганидек аниқланади ва йўл тўшамасининг асоси ва қопламасини узулуксиз, бир текисда қурилишини таъминлайди.
3.Йўл пойининг тайёр қисмида лойиҳавий белгигача, юза қисми ёнбағирлари билан бирга текисланган ҳолда мустаҳкамланиб, сув четлатувчи қурилмаларининг яхши ишлаши таъминланиши лозим.
4. Чангсимон ва лойсимон оғир грунтлардан баландлиги 3 m. дан катта кўтармаларни қуриш ишлари, одатда, асфальт ва цементбетон қопламалар, ёпишқоқ битумлар, цементли боғловчилар билан мустаҳкамланган қопламалар ва асослар қурилишдан бир йил олдин тугатилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |