ГРУНТЛАРНИ ЎРТАЧА ТАШИШ МАСОФАСИНИ АНИҚЛАШ
Топшириқда берилган маълумотлар бўйича йўлнинг шартли чизмаси чизилиб, унда каръерларни, йўл хўжалик корхоналари, база, завод ва бошқалар кўрсатилади.
а) битта манбадан ташишда
1-расм
Бу схема учун ўртача ташиш масофаси қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
= =8.04 км
Бу ерда: а – грунт каръеридан йўл ўқига бўлган энг қисқа масофа, км.
l1, l2 – тик чизиқли бирлашган жойидан ТБ ва ТО гача бўлган масофа, км
ЙЎЛ ПОЙИНИ ҚУРИШДА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ҲИСОБИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Трасса жойлашган участкасининг рельефи, грунти ва карьерларнинг мавжудлигига қараб ҳамда ҳар бир пикетдаги ер ишлари ҳажмига асосланиб, бутун трасса бўйлаб таҳлил қилинади.
Рельеф тузилишидан қатъий назар, қуйидаги ишлар бажарилади:
тайёргарлик ишлари
асосий ишлар
текислаш ва пардозлаш ишлари.
I.Тайёргарлик ишлари
Қурилишга ажратилган участкада асосий ишларни бошлашдан олдин тайёргарлик ишлари бажарилади.
Асосий ишларни бажаришдан олдин йўл минтақасини дарахт, бута, тўнка, йирик тошлар ва бошқалардан тозаланади. Сўнгра йўл қуриладиган минтақадаги ўсимлик қатлами 0,15 -0,20 м қалинликда бульдозер ёки автогрейдер ёрдамида қирқиб, четга суриб қўйилади. Уни кейинчалик йўл пойи ёнбағир қиялигини мустаҳкамлаш учун ишлатилади.
Ўсимлик қатлами қирқиладиган грунт ҳажмини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз.
=21.24*3600*0.2=15292.8 м3
Бу ерда:
B | - ўсимлик қатлами қирқиладиган кенглик, 21.24 м
- йўл узунлиги, 3600 м
- ўсимлик қатлами қирқиладиган қалинлик, 0.20 м
Ўсимлик қатлами бульдозер ёрдамида кўчирилади ва катоклар ёрдамида зичланади.
Транспорт-механизмларнинг иш унумдорлигини аниқлаш
Ишлатиладиган машина механизмларнинг ишлаш кетма кетлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |