Кириш Компьютерларни фан сохасидаги ахамияти


Download 160 Kb.
bet2/9
Sana18.02.2023
Hajmi160 Kb.
#1210028
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Operatsion tizimlar

2.3. Операцион тизимлар


Операцион тизим-компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи шундай бир дастурки, бу дастур фойдаланувчига ЭХМ билан мулокот килиш воситаси булиб хизмат килади, унинг барча курилмалари ишини бошкариш имконини беради. Операцион тизим ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги ахборотларни укиш ёки ахборотларни дискларга кучириш, амалий дастурларни ишга тушириш ва шу каби турли ишларни амалга ошириш мумкин. Операцион тизимга эхтиёж борлигининг асосий сабаби - ундаги дастурларсиз бу каби ишларни бажариш учун куйи боскичдаги юзлаб ёки минглаб элементар амалларни бажаришга тугри келади.
Операцион тизимнинг асосий вазифаси - фойдаланувчини унинг бажариши ва умуман билиши хам керак булмаган ана шу зерикарли хамда жуда мураккаб ишлардан холис этиш, компьютер билан мулокот килишда кулайликлар яратишдир. Бундан ташкари, операцион тизим файлларни кучириш ёки босмага чикариш, керакли дастурларни тезкор хотирага юклаб ишга тушириш ва бошкарувни уларга узатиш, оператив хотирани дастур иши сунггида бушатиб, бошкарувни яна узига олиш каби ишларни хам бажаради.
Операцион тизим кискача килиб айтганда, компьютер билан фойдаланувчи уртасидаги мулокотни урнатади.
MS DOS операцион тизими IBM PC компьютери муаллифлари IBM фирмаси буюртмасига мувофик Microsoft фирмасида 1981 йилда яратилган. MS DOS ОТ нинг охирги версияси-1994 йилнинг май ойида ишлаб чикилган 6.22 версияси кенг куламда ишлатилмокда. MS DOS ОТ нинг 7.0 версияси Windows-95 таркибида мавжуд.
DOS OT куйидаги кисмлардан ташкил топган:
-компьютер хотира курилмасида жойлашган, киритиш ва чикаришни таъминлаш учун хизмат киладиган базавий киритиш-чикариш тизими;
-операцион тизим модулларини хотирага киритишни амалга оширувчи дастур-юклагич;
-доимий хотира курилмасида базавий киритиш-чикариш тизимини тулдирувчи IO.SYS дискли файли;
-MS DOS да юкори савияда хизматларни бажарувчи MS DOS.SYS тизимли файли;
-фойдаланувчи томонидан киритилган буйрукларни узида ишловчи DOS нинг буйрукли процессори.
Windows (инглизча суздан олинган булиб, «ойналар» маъносини билдиради). ОТ Microsoft фирмаси томонидан 1983 йилда яратилди. Унинг дастлаб Windows 3.x (Windows 3.1-3.11) версиялари, якин утган давр ичида Windows 95, Windows 98 ва Windows 2000 версиялари хам яратилиб ишлатила бошланди.
Windows ОТ да кумагида унинг турли мухаррирлари билан ишлаш мумкин. Масалан, матнлар билан ишловчи Word мухаррири, электрон жадваллар билан ишловчи Excel электрон жадвали, график чизмалар билан ишловчи Paint мухаррири, турли хил реклама, харакатланувчи тасвирлар ва матнлар хосил килиш учун PowerPoint мухаррири, маълумотлар омбори билан ишловчи Access мухаррирлари мавжуд ва улардан амалда фойдаланишингиз мумкин.
WINDOWS-98 — 1998 йилнинг ёзида ишлаб чикарилган янги операцион тизим (ОТ) булиб, юкори даражадаги ишончлилиги, яхшиланган безаги, уз-узини ривожлантириш учун махсус воситалари мавжудлиги билан ажралиб туради. WINDOWS-98 график махсулотнинг куриниши, товуш ва замонавий технологиялари буйича яратилган мультимедиа иловаларини куллаш имкониятларини яхшилайди. Universal Serial Bus (USB) шинаси ёрдамида ташки курилмаларнинг осон уланиши ва узиб куйилишини таъминлайди, телевидение хамда шахсий компьютернинг имкониятларини бирлаштиришга имкон яратади.
WINDOWS-98 нинг олдинги версиялардан, хусусан WINDOWS-95 дан асосий фарки — унинг ишлатилиши ва Интернетга киришдаги соддалиги хисобланади. Унда Web технологияси буйича узгарувчан ёрдам тизими ва компьютер ишлатилишини ургатувчи 15 та дастур мавжуд. Web- йуналтирилган интерфейс фойдаланувчига компьютерда, махаллий компьютер тармогида хамда Web-технологияда ахборотларнинг бир хил шаклда ифодаланишини таъминлайди ва шу билан бирга ахборотлар кидирувини осонлаштиради.
Windows-98 ишлатилган холда курилмаларга куйидаги минимал талаблар куйилади:

Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling