Ўқув лойиҳа “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш”
Download 422.5 Kb.
|
Zamzamboyev Otabek loyiha ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чиқиш хабарлар
Ўқув лойиҳа “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш” МИСОЛ ПАСПОРТИ1.Мисолнинг номи: “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш” 2. Объектнинг номи: “ Zamin” Ишлаб чиқариш корхонаси. 3. Мисолнинг мақсади ва вазифаси: Махсулот ишлаб чиқариш режаси бажаришининг хисоби 4. Мисолнинг автоматлаштириш мақсади: Корхонада моддий ва молиявий харажатларни пасайтириш. 5. Мисолнинг тури: Оддий ҳисоб-китоб. 6. Кириш ва чиқиш хабарлари, кўрсаткичлари:
7. Мисолнинг ечилиш даврийлиги ва муддати: Ҳар 6 ойда ва талаб буйича тайёрланади. 8. Маълумотларни ишлаб чиқариш режими: Аралаш, интерактив ва пакетли режимлар. 9. Кириш маълумотларининг йиғиш ва узатиш усуллари: Ушбу масалада буюмда детални тўлиқ қўлланишининг массиви, буюмда материалларни сарфланиши меъёрларининг массиви ва меъёрий-маълумотномавий ахборотлар маълумотлар базасида сақланади. 10. Чикиш маълумотларнинг фойдаланувчига узатиш усуллари: Чиқиш маълумотлари қўлда ва электрон шаклда етказиб берилади. 11.Фойдаланилган техник воситалар: Ушбу масалани ечишда компьютердан ва қўшимча техник воситаларидан фойдаланилади. 12.Фойдаланилган дастурлаш воситалари: MS Word - мухаррири , MS Excel-жадвал мухаррири , MS Access-маълумотлар омбори дастурларидан фойдаланилади. Дастурлаш тиллари – Python, Java , C++ Мундарижа Кириш.
2. Масаланинг қўйилиши....................................................................................... 2.1. Масаланинг тавсифи........................................................................................ 2.2. Чиқувчи ахборотлар......................................................................................... 2.3. Кирувчи ахборотлар......................................................................................... 2.4. Масалани ечиш алгоритми.............................................................................. 3. Масаланинг ахборот таъминоти........................................................................ 4. Маълумотларни қайта ишлаш технологияси .................................................. Хулоса........................................................................................................................ Кириш.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ресурслари технологияларидан самарали фойдаланиш алоҳида ахамиятни касб этмоқда. Бу ўз навбатида корхонадаги ҳисоб – китоб ишларини автоматлаштирган холда юритишни талаб этмоқда. Ахборот тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга кишилик фаолиятининг турли соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. Уларни яратиш, ишга тушириш, кенг қўллашдан мақсад - жамият ва инсон бутун ҳаёт фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларни хал этишдир. Ҳозирги даврда тез суръатлар билан ривожланаётган соҳалардан бири ахборот технологиялари соҳаси ҳисобланмоқда, ахборотлаштириш жараёнлари бевосита ташкилотлар фаолиятига ҳам кириб бормоқда, хусусан, уларда бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштиришга кенг жорий этилмоқда. Айни вақтда ушбу йўналишни ривожлантиришнинг долзарблиги катта бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг тобора бозор иқтисодиётига мослашиши шароитида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349 - сонли Фармонида: “...телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли мобиль алоқа, Интернет тармоғидан кенг доирада фойдаланишини таъминлаш; соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳасида замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳарлар ҳамда ҳудудларни ташкил қилиш; давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш; жойларда, айниқса, олис жойларда электрон давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада кенгайтириш”1 қайд этилган. Давлат бошқарувида ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш концепциясини амалга оширишнинг асосий мақсади ҳам айнан фуқароларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган. Ҳозирги шароитда бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг автоматлаштирилган тизимларини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири ягона ҳисоб тизимини яратиб, турли бюджет муомалаларини қамраб олиш ҳамда бюджет ижросини бошқаришни соддалаштириш ҳамда бошқариш учун керакли маълумотлар билан тезкор таъминлашдир. Шу ўринда мамлакатимизда мавжуд ишлаб чиқилган ва амалиётга кенг татбиқ этилаётган миллий дастурий маҳсулотларни такомиллаштиришга доир бир қатор ҳуқумат карорлари қабул қилинди. Алоҳида эътибор айнан ишлаб чиқариш корхоналарнинг бошқарув фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган. Лойиҳа ишида буюмларга материаллар сарфланиши меъёрларини ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилган. Ишда қуйидаги бўлимлар кўриб чиқилган: масаланинг қўйилиши; масала ечимининг алгоритми; масаланинг ахборот таъминоти; масаланинг дастурий таъминоти; маълумотларни ишлаб чиқиш технологияси ва техник таъминоти. Ўқув лойиҳасининг ушбу бўлимларида масаланинг таърифи, масалани ечиш алгоритми, маълумотларни қайта ишлаш технологияси керакли чизма ва жадваллар билан кўрсатиб берилган. Download 422.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling