Ўқув лойиҳа “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш”
Бошқарув объектининг умумий тавсифи
Download 422.5 Kb.
|
Zamzamboyev Otabek loyiha ishi
1. Бошқарув объектининг умумий тавсифи.
Корхоналарни ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида тадқиқ этишда уни ташкил қилувчи иккита таркибий қисм – корхона ва ушбу тизим фаолият юритувчи ташқи мухитни ишлаб чиқариш воситалари, пул маблағлари, ахборотлар ва инсон ресурсларидан ташкил топади. Замонавий корхона мустақил хўжалик юритуви субъект бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа мулклари бозор иқтисодиёт шароитларида давлатнинг фақат ўзигагина тегишли бўлмайди. Шу сабабли корхоналар бўлинади: - мулкчилик шаклига кўра давлат ва нодавлат, тармоқ белгиларига кўра машиносозлик, энергетика, металлургия, нефть ва газ саноати, қурилиш мажмуалари, озиқ-овқат, енгил саноат, савдо ва ҳоказолар; - ишлаб чиқариш миқёси ва ҳодимлар сонига кўра йирик, ўрта ва кичик; - фаолият юритиши муддатига кўра узлуксиз, мавсумий, ва узлукли ишлайдиганлар. Бироқ бу тасниф белгиларидан қатий назар, деярли ҳар бир корхона Агар Низомдан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий вазифалари белгиланган бўлса, унинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти таркибига асосий ва айланма фондлар, пул маблағлари, ва бошқа активлар Низом жамғармасига таянади. Низом жамғармаси қонунга асосан корхонани ташкил қилиш жараенида таъсисчилар – давлат, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар томонидан шакллантирилади. Корхона ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг кенгайиб бориши, даромад хажми ва бошқа молиявий тушумларнинг ортиши натижасида Низом жамғармаси кўпайтирилиши мумкин. Умуман олганда, Низом жамғармаси корхонанинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий жиҳатдан бақувватлашни акс эттиради. Ички муҳитнинг ўзаро алоқалари натижасида тайёр маҳсулот пайдо бўлади, ишлар бажарилади ва хизмат кўрсатилади, яъни тўғри йўлга қўйилган ишлаб чиқариш ва мехнатга ҳақ тўлаш юзага келади. Корхоналарнинг ташқи муҳит билан алоқаси уларнинг ташқи тизимга чиқишида рўй бериб (ресурсларни жалб қилиш, уларнинг қийматини аниқлаш, хомашё, материаллар ва ёқилгининг ўз вақтида етказилиб турилиши ва ҳоказо), ташқи муҳитга ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар оқими ердамида таъсир кўрсатиш жараенида намоён бўлади. “Шер” корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: -саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш; - енгил саноат буюмларини ишлаб чиқариш; - ахборот бизнеси соҳасида хизматларни кўрсатиш; - савдо фаолияти билан шуғулланиш, молларни ҳарид қилиш, фирма магазинларини очиш ва ишлатиш. Корхонанинг ташкилий тузилмаси 1-чи расмда келтирилган. 1-расм. “Zamin” ишлаб чиқариш корхонасининг ташкилий тузилилмаси. “Zamin” ишлаб чиқариш корхонасида 600 ишчи ишлайди. Асосий ишлаб чиқариш махаллий бозор ва чет эл бозори учун . Енгил саноатнинг асосий тури текстил билан фаолиёт юритади. Миллий бозорга асосан болалар , ёшлар ва катталар учун махсулот ишлаб чиқаради. “Zamin” корхонаси қисқа вақт ичида махаллий бозорни 40% ва хорижий бозорни 5% қисмини енгил саноат маҳсулотлари билан таминлайди. “Zamin” корхонасини асосий мақсади – харидорларга арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Download 422.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling