Масалани ечиш режими.
Масалани ечишда аралаш (пакетли ва интерактив) режимидан фойдаланилади.
Масалани ечишда доимий ва ўзгарувчи ахборотга эга файлларнинг таркиби.
Ўзгарувчи файллар:
BDTQQ “Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси”
BMSMQ “Буюмга материалларни сарфланиши меъёрларининг қайдномаси”
Доимий файллар:
DTKMM - деталларни тайёрлашга кетадиган материал меъёри;
KLD – календарь.
Масалани ечишда бирламчи ахборотларни олиш ва компьютерга киритиш усуллари.
Масалани ечишда бирламчи ахборот “Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси” иқтисодчи иш жойида сканер орқали компьютерга киритилади.
Натижавий маълумотларни бериш шакли.
Бу масалада натижавий маълумот бўлиб “Буюмга материалларни сарфланиши меъёрларининг қайдномаси” ҳисобланади ва у қоғоз ва электрон хужжати шаклида рахбариятга берилади.
Масалани ечишни автоматлаштиришдан мақсад.
Меҳнат ва молиявий ҳаражатларни пасайтириш ва қарор қабул қилиш сифатини ошириш.
Масалани ечишда бошқариладиган объектлар рўйхати.
Ишлаб чиқариш корхонаси корхона бўлганлиги сабабли вазифани ечимида фақат иқтисодчи бўлими бошқарилади.
“Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси” иқтисодчига узатилади. Иқтисодчи “Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси” бўйича маълумотларни (сана, детал коди, махсулот коди бўйича) қайд қилади, йиғади, киритади, сақлайди, тўплайди.
а) Маълумотларни йиғиш ва тайёрлашда масъул шахс иқтисодчи ҳисобланиб, у қуйидаги ҳужжатларни тайёрлайди:
детални тайёрлашга кетадиган материалнинг меъёри - иқтисодчи қатнашади.
Календарь - иқтисодчи қатнашади.
б) Вазифани ечишда: - иқтисодчи қатнашади.
с) Олинган ечимларни таҳлил қилишда: – иқтисодчи ва рахбарият қатнашади.
д) Вазифа ечимини шартларини қўйишда ва шакллантиришда: – иқтисодчи ва рахбарият қатнашади.
Иқтисодчи “Буюмга материалларни сарфланиши меъёрларининг қайдномаси” маълумотларини олиб, масалани ечиб, тахлил қилиб, керакли жойга қўшимча тахлил қилиш учун, рахбариятга етказиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |