Ўқув лойиҳа “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш”


Download 422.5 Kb.
bet10/11
Sana04.02.2023
Hajmi422.5 Kb.
#1161102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Zamzamboyev Otabek loyiha ishi

АCCЕSS ахборот базасида
қўлланиладиган маълумотларнинг турлари.

Хисоблагич
(Auto number)

Жадвалда хар бир янги ёзув қўлланиши билан автоматик равишда биттага кўпаядиган сон. Бу майдон қийматини ўзгартириб бўлмайди.

Пул бирлиги (Currency)

Бу майдон пул бирликларини киритишга мўлжалланган.

Сана,вақт (Data/Time)

Бу майдонга вақт ёки сана уларнинг комбинацияси киритилиши мумкин.

Гиперматн
(Hyperlink)

Ушбу майдон Web-сахифалар, маълумотлар базалари объекти ёки бошқа ўтиш учун ишлатиладиган гиперматнлар адресларини ўз ичига олади.

Майдон “Masteri” (Lookup Wisard)

Бу турдаги майдондан “мастери” тушади ва майдонга ёзиладиган катталикларга чекланишлар қўяди.

МКМО (Memo)

Бу майдонга катталиклари чекланмаган матн бўлиши мумкин.

Майдон сонли (Number)

Бу майдон исталган шаклдаги сонли қийматларни ўз ичига олади.

OLE туридаги объект

Бирор бир бошқа амалий дастур томонидан хосил қилинган (OLE – Object Linking and Embedding – масалан жадвал ёки шакл).

Матн (TEXT)

Бу майдон ўз ичига олади (хат, сонлар ва бошқа расмлар)

Мантиқий (Logec)

Икки ҳил қийматдан (Yes/No) биринигина қабул қила оладиган қийматлар

Маълумот базасини яратишнинг икки йўли: оддий йўл ва база қуриш “Устаси” (Мастер) ёрдами таклиф этилади. Оддий йўлни танлаш учун “Новая база данных” пункти танланади. Уcта ёрдами эса “Запуск мастера” пункти орқали амалга оширилади. Мавжуд базани очиш учун “Открыть’ базу данних” пункти танланади ва ОК тугмачаси босилади (расмга қаралсин).


Маълумотлар базаси яратишнинг оддий йўлидан борамиз. Бунда биз юқоридаги ойнадан «Новая база данних» бўлимини танлаймиз. Шу ҳолда қуйида келтирилган сўров диалог ойнаси ҳосил бўлади.

Маълумотлар базаси билан ишлаш жадвалларни тузишдан бошланади. Яратиш усулида мурожат қилиш жадвални яратиш технологиясининг юқорида келтирилган вариантларилан бирини танлаш имконияти берилади.


Маълумотлар базасига сўровлар технологияси кўпинча дастурий қурилади, ACCESSда фойдаланувчи танлашнинг турли туман сўровларини амалга оширади. Агарда мавжуд жадвалдан бирор бир кўрсаткичлар асосидаги маълумот керак бўлса “Вид” менюсидан “Консруктор” режимини танлаймиз.
Ҳар бир жадвал учун маълумотларни устунларга чиқариш учун Автоҳисобни яратиш мумкин. Майдонларни танлаш, аммо жадвалда ёки сўровлар мавжуд бўлган барча маълумотларни чиқармаслик билан ҳисоботни яратишда ACCESS ҳисоботлар мастерига мурожаат қилишга имкон беради. Ҳисоботлар мастери майдонларни танлашдан ташқари маълумотларни қандайдир майдонлар бўйича гуруҳларга ажратади, ҳисоботнинг макетини ва унинг услубини белгилайди.
Шахсий компьютерлар учун маълумотлар базасини яратиш технологиялари ахборотларнинг чекланган хажмига эга осон ечишга мўлжалланган.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини жорий этишда ахборот таъминоти мухим ўрин эгаллайди. Зарурий ахборотни фойдаланувчига тезкор тақдим этилишда маълумотлар базасининг имкониятлари чексиздир.
Бу фойдаланувчиннг МБ билан оператив алоқа қилишини таъминлайди ва сўралган вақтда керакли информацияга эга бўлиш имкониятига эга бўлиб, бошқариш сифатини оширади. Бу принцип бевосита алоқа қилиш имкониятига эга бўлган катта ҳажмни сақловчи хотира билан ишлашни талаб қилади, яъни бунинг учун магнит диск пакетларидан фойдаланиш зарур бўлади.
МБ сақланувчи маълумотлар тўпламидан тузилган бўлиб, фойдаланувчиларнинг талабларига кўра маълумотларни тўплаш, ишлатиш ва бошқа ишларни таъминловчи воситалар тўпламидан иборатдир.
МБ тузилиши жиҳатидан қуйидаги элементлардан:
1) маълумотлар базаси ёки бир неча файллардан;
2) маълумотлар базасини бошқарувчи системалардан;
3) фойдаланувчи программалар тўпламидан (бу программалар базадаги маълумотларга мурожаат қилиб, улар билан ишлайди. Бу программаларнинг ўзи фойдаланувчиларнинг масалаларини ечишни таъминлайди);
4) фойдаланувчиларнинг программалари тўплами ва уларнинг ЭҲМдан ўтиш жараёнларини бошқарувчи системалардан ташкил топади.


Хулоса
Хулоса қилиб шуни такидлаш керакки ҳозирги ахборотлашган жамиятда инсоният олдида турган вазифаларни имкон қадар автоматлаштириш, янги техника ва технологияларни жорий этиш замон талабидир.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларини нафақат иқтисодиётда балки хаётимизнинг барча табақаларида жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Албатта автоматлаштирилган иқтисодий ахборот тизимларини лойихалаштириш курсидаги тадқиқотлар назарияси билан амалиётнинг уйғунлигида олиб борилди.
Ушбу лойиха “Шер” ишлаб чиқариш корхонаси мисолида кўриб чиқилди ва шунга ўхшаш масалаларни ечишда бухгалтериянинг автоматлаштирилган иш жойини ташкил қилиш, мехнат унумдорлигини ошириш, натижавий маьлумотларни олиш вақтини қисқартиради.
Ушбу лойихада “Корхонада ишлаб чиқаришга материаллар ҳаражатларини ҳисобга олишни автоматлаштириш. ” масаласининг қуйидаги бўлимлари ишлаб чиқилди:
- бошқарув объектининг тавсифи;
- масала қўйилиши;
- масала ечими алгоритми;
- ахборот таьминоти;
- маьлумотларни ишлаб чиқишнинг технологияси.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, корхонанинг иқтисодий мустақил ҳамда молиявий барқарор фаолият кўрсатишида уни оқилона бошқариш, ҳисоб-китоб юритилишини бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш, моддий ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Бу орқали корхона мижозларни садоқатига эришади ва жамиятга фойда келтиради.



Download 422.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling