Ўқув лойиҳа “Ишлаб чиқариш режаси бажарилишини хисобга олишни автоматлаштириш”


Download 422.5 Kb.
bet9/11
Sana04.02.2023
Hajmi422.5 Kb.
#1161102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Zamzamboyev Otabek loyiha ishi

4. Маълумотларни қайта ишлаш
технологияси
Ҳозирги вақтда автоматлаштирилган ахборот технологияларининг бир қатор аломатлари, хусусан амалга ошириш усули, бошқарув вазифаларини қамраб олиш даражаси, амалга ошириладиган технологик операцияларининг синфлари, фойдаланаентган интерфейснинг тури мавжуд.
Ахборотлар технологияси иқтисодий масалаларни ҳал қилишда қуйидаги жараенларни ўз ичига олади:

  • ахборотни йиғиш ва рўйхатдан ўтказиш;

  • уни қайта ишлаш, жойига узатиш;

  • маълумотларни кодлаштириш;

  • маълумотларни сақлаш ва узатиш;

  • иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш;

  • ахборотни чоп этиш ва ундан фойдаланиш;

  • қарорлар қабул қилиш ва ва бошқарув таъсирини ишлаб чиқиш.

  • Маълумотларни қайта ишлаш технологик жараёни блок-схемаси
    5 чизмада берилган.


5-расм. Маълумотларни қайта ишлаш технологик жараёни
блок-схемаси.
Маълумотларни қайта ишлаш технологиясининг таърифи.
“Буюмга материалларни сарфланиши меъёрини хисоблаш” масаласи иқтисодчи бўлимида ечилади.
1-блок. Киритиш. “Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси” (BDTQQ), ва “Детал тайёрлашга кетган материал меъёри” (DMSMQ) бирламчи ҳужжатлари қабул қилинади.
2-блок. Киритилган маълумотлар тўлиқликка текширилади.
3-блок. Ҳатоларни тузатишга ҳужжатлар қайтарилади.
4-блок. “Буюмга детални тўлиқ қўлланишининг қайдномаси” (МBDTQ) ва “Детал тайёрлашга кетган материал меъёри” (МDMSM) бирламчи ҳужжатлари асосида МББТ Microsoft Access муҳитида жадваллар кўринишида файллар шаклланади.
5-блок. Формула бўйича буюмга материаллар меъёрлари ҳисоб-китоб қилинади.
6-блок. Ҳисоб-китоблар натижасида чиқувчи массив “Буюмга материаллар сарфланиши меёрлари” (MBMSM) шаклланади.
7-блок. “Буюмга материалларни сарфланиши меъёрларининг қайдномаси” (BMSMQ) чоп этилади ва рахбариятга қоғоз хужжат шаклида узатилади.
Корхонада маълумотларни қайта ишлаш учун қуйидаги техник ва дастурий воситалар ишлатилади:
1. Бош ҳисобчи учун сервис:
- интел Pentium 4 процессори, ишлаш частотаси 4 ГГц.
- винчестор IBM 1 Tb 7200 prm.
- Дисковод CDROM ASOS SOX (CD - 5500) OEM.
- Дисковод Flash USB DAIVE 2 Гб
2. Хотира модули DIMM 4 Gb SD RAM PC -2430.
3. Монитор 17 Samtron 56 E (800x600 @ 85 Hz).
4. Тизимли плата Jetway 965 D
5. Тармоқли кабель.
6. Клавиатура AyTeck Multimedia
7. “Сичқонча” қурилмаси Optic Mousses*Chick.
Ҳужжатларни босмага чиқариш учун 2 та Canon HP 2900 лазерли принтери ҳарид қилинган, битта принтерли истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.
Ташкилотнинг корпоратив тармоғида ишлашни ташкил этиш учун қўшимча қуйидаги техника воситалари ишлатилади:
1. Hub Switch 24 – 1 та, истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.
2. US Robotics маркали модем қурилмаси – 4 та, истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.
3. Benq 7650 маркали сканер – 1 та, истеъмол қиладиган қуввати 120 Вт/соат.
Оммавий фойдаланувчилар – дастурловчи бўлмаганларга мўлжалланган намунавий замонавий воситалар ёрдамида маълумотлар базаларини яратиш технологияси МББТ Microsoft Access томонидан тақдим этилади.
Якуний фойдаланувчиларга мўлжалланганлигига қарамай Access да дастурлаш тили мавжуд, Access – бу, бир фойдаланувчига мўлжалланган маълумотлар базасини бошқаришнинг оммавий энг зарур тизимлидир. Маълумотлар сақланиши ва кириш маълумотлари ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ёрдамида ҳал қилинади, уларни Access тақдим этади. Маълумотлар базасини яратишнинг бошқа технологиялари орасида Access нинг асосий хусусиятлари якуний фойдаланувчи йўналтирилганлиги, Windows учун Microsoft office нинг барча маҳсулотларини қуришда қабул қилинган умумий ёндошишнинг сақланиб қолинганлиги, фойдаланишда оммавийлигини ўз ичига олади.
Access дастурини ҳам барча дастурлар каби иш столининг “Pusk” тугмаси ёрдамида ишга тушириш мумкин.
АCCЕSS ахборот базаси бир-бирига боғлиқ бир қанча жадваллардан иборат бўлиб (реляцион жадваллар), уларда қандайдир турдаги, шаклдаги ва кўринишдаги маълумотлар мажмуаси сақланади. Унда ҳар бир маълумот базасининг ҳамма объекти ва элементларини ўз ичига олади (масалан, сўровлар, ҳисоботлар, шакллар, индекс ва калит майдонлари ҳақидаги маълумотлар ва ҳоказолар).
Масаланинг бундай қўйилиши объектларни сақлаш, нусхалаш, ёқотиш ва бошқа операцияларнинг амалга оширилишини анча осонлаштиради. АCCЕSS ахборот базасида қуйидаги турдаги маълумотларнинг турларини ишлатиш мумкин (15-жадвал).
Жадвалнинг ҳар бир майдони учун Сиз мумкин бўлган бирор-бир маълумотлар турини танлаб олишингиз керак. Ҳар бир майдонда фақатгина бир хил турдаги маълумотларгина сақланиши мумкин.
Ушбу жадвал конструктори дарчасида маълумотлар турини аниқлашдан ташқари қуйидагиларни ҳам бажара оласиз:

  • майдонни калитли ёки индексли сифатида аниқлаш;

  • майдонда катталикнинг албатта киритилиши шарти;

  • майдон шаклини аниқлаш;

  • майдонга бирор бир қўшимча ёзув киритиш (у шаклда акс этиб туради);

  • бошқа бир қанча имкониятлар.

14-жадвал.

Download 422.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling