Кириш. Мавзунинг долзарблиги


Download 63.39 Kb.
bet3/4
Sana07.01.2023
Hajmi63.39 Kb.
#1081953
1   2   3   4
Bog'liq
2-БОБ. 1991-2000 ИИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН АГРАР СИЁСАТ

Максад ва вазифалари: Мазкур илмий тадкикотнинг бош максади
мустакил Ўзбекистонда аграр сиёсат муносабатларининг тарихшунослигини илмий ва ушбу масалани комплекс тарзда тахлил қилиш янада такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар беришдан иборатдир. Ушбу максаддан келиб чикиб, куйидаги вазифалар белгиланди:
-Мамлакат ижтимоий-сиёсий тизимида қишлок хӳжалигининг ўрни ва ролини белгилаш;
-Мамлакатимизда бозор муносабатлари, аграр муносабатлар хакидаги
дастлабки тасаввурлар, билимларнинг шаклланиш жараёнини тахлил этиш ва унинг газета ва журналлар оркали тарғиб этилиши масаласини
ўрганиш;
-Жамиятда содир булаётган аграр ўзгаришларнинг вактли матбуотда
ёритиб борилишини кузатиш;
- Танланган мавзуда белгиланган муаммоларни хал этиш буйича аник
таклифлар тавсия этиш.
Тадкикотнинг илмий янгилиги шу билан белгиланадики, унда Ватан тарихшунослигида комплекс тарзда истиклол шароитида амалга оширилаётган аграр сиёсат масалалари илмий жихатдан тахлил этилади. Бунда вактли матбуот сахифаларида ўз аксини топган мамлакатда содир бўлаётган аграр сохалардаги туб ўзгаришлар илк маротаба тахлил килинган.
Назарий-методологик асосини илмий билишнинг умумжаҳон тамойиллари, хусусан, кузатиш, тажриба, мантикий умумлаштириш, уларни бир-бирига таккослаш ташкил килган. Шу билан бирга магистр иш жараёнида Ўзбекистон тарихини янги концептуал тамойиллар асосида, вокеа-ходисаларга тарихийлик, объективлик, илмийлик тамойиллари асносида баҳо бериш, мавжуд вокеликка тарихийлик нуктаи назаридан мушоҳада килиш асосида эришишга харакат килган.
Тадкикотда мамлакат конунлари, хукумат карорлари, 1-Президент И.Каримовнинг танланган асарлари, нутк ва сухбатларида кўтарилган янги назария, концепция ва карашларидан самарали фойдаланилди.
Ишнинг илмий-амалий ахамияти шундаки, унинг илмий-назарий хулосалари илмий жамоатчиликни танланган мавзу бўйича тасаввурларини бойитади. Айни пайтда тадкикот материаллари ва хулосаларидан аграр иёсат масалалари тарихи буйича асарлар яратишда фойдаланиш мумкин.

Download 63.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling