Кириш. Мавзунинг долзарблиги


Мавзунинг ўрганилиш даражаси


Download 63.39 Kb.
bet2/4
Sana07.01.2023
Hajmi63.39 Kb.
#1081953
1   2   3   4
Bog'liq
2-БОБ. 1991-2000 ИИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН АГРАР СИЁСАТ

Мавзунинг ўрганилиш даражаси: Мустакиллик даври кишлок хӯжалиги тараккиёти тарихи Узбекистон тарихчилари ва бошка гуманитар фан олимларининг диккат марказида булган.
Мазкур муаммони ўрганиш натижасида пайдо бўлган историографик тахлил шуни кўрсатадики, бевосита кишлок хўжалиги тарихига оид китоблар
деярли яратилган эмас, иктисодий нуктаи назардан қилинган тахлилий адабиётлар эса етарли. Факатгина вактли матбуот материаллари оркалигина ушбу даврни тӱла ёритишнинг имкони бўлади. Гап шундаки, бир томондан,
мустакиллик йилларида Кишлок хӯжалиги тараккиётини ўрганишга бағишланган маколалар мавжуд бўлса-да, иккинчи томондан эса ушбу масала
хусусидаги асар, тадкикотларда унинг вактли матбуот оркали оммалаштириш
жараёни махсус ўрганилмаган.
Мустакиллик йилларида танланган мавзуни у ёки бу тарзда ўзида мужассам этган айрим тадкикотларнинг пайдо булганлигини алоҳида таъкидлаш лозим4. Ушбу aсарларда кӱтарилган масалага бевосита боғлик бўлган баъзи жихатларни, жумладан аграр ислоҳотлар ва унинг жамият тараккиётидаги ахамияти каби масалаларни эътиборга олмаганда, бундай aсарларни жиддий илмий тадкикот сифатида кўрсатиш мумкин эмас. Бу aсарларда умуман, назарий-методологик масалаларга эътибор берилмаган, илмий хулосалар эса кўпрок публицистик хусусият касб этади.
Сунгги йилларда Узбекистон мустакиллигини, уни мустахкамлаш жараёнларини ўзида акс эттирган катор асарлар хам юзага кела бошлади. А.Жалолов, С.Шермухаммедов, М.Гафарли, А.Касаев асарлари шулар жумласидандир5, уларда аграр ислохотлар мазмуни махсус ўрганилмаган. Хусусан, С.Шермуҳаммедов ўз асарида аник далилларга асосланиб мустакилликнинг моҳияти, унинг мамлакат ва миллат тараккиётида тутган ўрни, туб ислохотлар даврида хукумат бош ислохотчи эканлиги асослаб берилган. Ибодулла Эргашев биринчилардан бўлиб, мустакил Ўзбекистон
сиёсий-ижтимоий тизимида кишлокнинг ўрни ва ролини белгилаб берди6.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда аграр муносабатлар тарихига оид, шунингдек, мустакиллигимизнинг дастлабки йиллари тарихига бағишланган
фундаментал асарлар хам яратилди7.
Мустакиллик йилларида Ўзбекистон олимлари аграр сиёсат масалалари билан боғлик бир катор диссертация тадкикотларини тайёрлаш борасида ҳам изланишлар олиб бордилар. Уларнинг айримлари бевосита аграр сиёсат масалаларига тааллукли бўлса8, колганларида ушбу масалалар бошка муаммолар билан уйғунликда хал этилган. Бирок уларда масалаларнинг кўйилиши, танлаган мавзунинг йўналиши, даврий камрови нуктаи назаридан олганда уларнинг бирортаси биз ўрганаётган муаммони ва тарихий даврни таҳлил қилишни ўз олдиларига максад килиб кўймаган.
Мавжуд тадкикотларнинг тарихшунослик тахлили шундан далолат
берадики, танлаган мавзу бўйича махсус тадкикотлар хозиргача яратилмаган.
Бинобарин, бу шундан далолат берадики, махсус илмий-тадкикот
объекти сифатида танланган "Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда аграр
муносабатлар тарихшунослиги" (1991-2008 йиллар) мавзуси хакикатан хам долзарб муаммодир.

Download 63.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling