Кириш синовлари учун махсус ихтисослик фанларидан


Download 32.91 Kb.
bet1/6
Sana26.03.2023
Hajmi32.91 Kb.
#1296873
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05.01.03 Informatikaning nazariy asoslari Dastur


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ШАРОФ РАШИДОВ НОМИДАГИ САМАРҚАНД давлат университети


КЕЛИШИЛДИ”
Инновацион ривожланиш
вазири___________И.Абдурахманов
___” ____________ 2022 йил




ТАСДИҚЛАЙМАН”
СамДУ ректори
проф___________Р.И.Халмурадов
___” ____________ 2022 йил


05.01.03-«Информатиканинг назарий асослари» ихтисослиги бўйича таянч докторантурага
КИРИШ СИНОВЛАРИ УЧУН МАХСУС ИХТИСОСЛИК ФАНЛАРИДАН


ДАСТУР ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНИ

Самарқанд-2022й.
Аннотация:

Дастур 05.01.03-«Информатиканинг назарий асослари» ихтисослигига кирувчилар учун 5А410301-Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, 5А130201-Амалий математика (соҳалар бўйича) мутахассисликларини 2020 йилда тасдиқланган ўқув режасидаги мутахассислик фанлари бўйича тузилган.



ТУЗУВЧИЛАР:

Примова Х.А.

-

ТАТУ Самарқанд филиали, Ахборот технологиялари кафедраси доценти, техника фанлари доктори



Юсупов О.Р.

-

СамДУ, Дастурий инжиниринг кафедраси мудири, PhD, доцент






Ўрунбоев Ж.Э.

-

СамДУ, Дастурий инжиниринг кафедраси доценти, PhD.










Дастур Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетининг 2022 йил 30 августдаги №1 сонли Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган


КИРИШ
05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари ихтисослиги – маълумотларни яратиш, тўплаш ва ишлов бериш жараёнларини ўрганишни ўз ичига олган мутахассислик бўлиб, берилганларни маълумот ва билимларга айлантириш усуллари, ахборот моделларини, маълумотлар ва билим моделларини яратиш ва тадқиқ қилиш, билимлар билан ишлаш усуллари, машинани ўқитиш усуллари ва янги билимларни очиш, ҳамда ушбу жараёнларни автоматлаштириш учун аппарат ва дастурий таъминотни яратиш ва ишлаш тамойилларини ўрганишга йўналтирилган тадқиқотларни ўз ичига олади.
Ушбу ихтисослик мақсади илмий ва халқ хўжалик аҳамиятидаги муаммоларни компьютер техникасидан фойдаланиш асосида замонавий ахборот технологияларининг илмий асосларини яратиш ва шу асосда илмий-техникавий тараққиётни ривожлантиришдан иборат.
Дастур таянч докторантурага кирувчи талабгорларнинг касбий билим даражаси ва танлаган ихтисослиги бўйича илмий йўналишлар доирасида фундаментал билим даражасини баҳолашни амалга оширади ва назарий ва амалий информатика фанлари соҳасидаги ҳозирги касбий компетенцияларга мос келади. Самарқанд Давлат университети 5А410301-Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, 5А130201-Амалий математика (соҳалари бўйича) мутахассисликлари ўқув режаларининг ўқув курсларига асосланиб, 5 та ихтисослик фанлари бўйича: “Дастурлаш асослари ва технологиялари”, “Маълумотларни бошқариш ва ахборотларни қидириш”, “Концептуал моделлар”, “Ахборотлар назарияси элементлари”, “Информатика ва ахборот технологияларининг техник воситалари” фанларидан саволлар базаси шакллантирилади.
Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган мавзуларлар қуйида батафсил келтирилган.


Download 32.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling