Кириш Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. Туркий тилларнинг ундошлар системаси


Туркий тилларнинг грамматик қурилиши


Download 104.19 Kb.
bet2/9
Sana29.08.2023
Hajmi104.19 Kb.
#1671345
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Турк тили

Туркий тилларнинг грамматик қурилиши
Туркий тилларни бошқа гуруҳга мансуб тиллардан фарқлаб турувчи асосий белгиларини кўрсатиб бериш.
Туркий тиллар фақат келиб чиқиш жиҳатидан қариндош тиллар бўлиб қолмасдан, ҳозирги пайтда типологик жиҳатдан ҳам бир хил:тилларнинг морфологик классификацияси бўйича агглютинатив тиллар группасига киради. Туркий агглютинатив тилларнинг ўзига хос ҳусусияти қуйидагилардан иборат:
1.Сўз доимо ўзакдан бошланади.
2.Ўзак, асосан, ўзгармайди.
3.Сўз формалари асосан аффикслар воситасида ҳосил бўлади.
4.Сўз формалари фақат бир ўзакдан хосил қилинади.
5.Ўзак ва аффикс органиқ бирикиб кетмайди, улар орасидаги чегара аксарият холларда аниқ ва равшан бўлади.
Масалан, бошланди сўз формасида бош - ўзак, -ла -феъл ясовчи аффикс ва -ди- замон ясовчи, булар бир-биридан ажралиб туради.
6.Ҳар бир грамматик маънони ифода этишда алоҳида аффикс қўшилади, шунинг учун бир сўз формасида бир неча аффикс кетма-кет келади:
Масалан: сўзлашганингизни, сез = ле = ш = ган =ингиз = и.
МУАММО: Туркий тиллар ичида ўзбек тили қайси лингвистик белгиси билан ажралиб туради.
Туркий тилларда сўз ўзак ва аффиксларга ажратилади. Туркий тилларда ўзак фонетик жиҳатдан қуйидаги қуринишларга эга: г- унли, С-ундош, ГС ол-от ,СГ-на (нима), ма:СГС- бош, қўл, ёз: СГСС-турт, торт: СГСГ-бола.
Ўзакнинг бир кўринишлари ичида СГС структураси кўп тарқалган. Г ва СГ тип кам учрайди.Туркий тилларда ўзакнинг структураси ва унинг тараққиёти ҳакида турли фикрлар мавжуд.Баъзи тадқиқотчилар юқорида кўрсатилган ўзак типларининг ҳаммаси азалдан мавжуд десалар, бошқалари эса СГС тузилиши ўзаклар туркий тиллар учун типик бўлиб, қолган кўринишдаги ўзаклар эса ана шу СГС типи ўзакларнинг тараққиёти натижасида вужудга келган деб ҳисоблайдилар. Масалан, мана шу олимлардан бири Н.А.Баскаков. Бошқа бир гуруҳ тилшунослар эса СГС тип ўзакларнинг тараққиёти натижасида хосил бўлган дейдилар. СГСтип ўзак бирламчи эканини исботлаш мақсадида, масалан, бол-феълининг тараққиёт натижасида ўғуз группа тилларида ол, икки товуш ҳолатига келиб қолганини кўрсатадилар. СГСтип ўзакка нисбатан кейинги ҳодиса деб ҳисобловчилар эса ҳозир уч товушга эга анчагина ўзаклар туркий ёзма ёдгорликларидан мисол келтирадилар. са- (сана), бо-(богла ) йу (юв), си-(син) қабилар.
Демак, туркий ўзак ҳакида уч хил фикр мавжуд бўлса, булардан чинчиситугрирокдир. Чунки, биринчидан,туркий ўзак дахлсиз булиб, ҳар қандай узгариш,асосан, нутк оқимида ўзакдан кейин қўшилган воситалар ёрдамида содир бўлади, иккинчидан, агглютинация қоидасига биноан янги маъно ўзакдан муайян товушни тишлаш билан эмас, балки товуш қушиш билан юзага келади. Туркий тиллар тараққиётининг барча босқичларида янги сўз ўзакка аффикс қўшиш билан хосил килинади. Туркий тилларда аффиксларнинг турларидан аффикслар мавжуд булиб,ўзакдан кейин кушилади. Префикс, инфикс каби аффикс турлари туркий тилларда булмайди. Агар бирор туркий тилда префикс учраса,масалан,ўзбек тилида, у бошқа тилни таъсирида пайдо бўлган,яъни узлашган булади. Туркий тиллардаҳар бир келишикнинг битти аффикси булади,шунга кура туркий тилларда битта турланиш типи мавжуд :қайси сўз туркуми ва бирлик ёкикўплик формасида булишдан катъий назар, келишик аффикслари бир хил булади.
Ҳозирги туркий тилларда келишиклар миқдор жиҳатдан унча кўп фарқ килмайди. Ўзбек, қорақалпоқ, туркман, озарбайжон, татар, гагауз тилларида 6та, қозоқ тилида 7та хакас ва суволи тилида 8та, ёкут тилидаэса 9та келишик бор.Туркий тилларда ҳозир ишлатилмайдиган,лекин қадимда кенг қўлланилган бошқа келишик формалари ҳам мав жуд бўлган.Бу формалар айрим сўзлар таркибида котиб колган ҳолда ҳозир ҳам учрайди. Масалан, қозоқ, кораколпок, нугай, хакас, қирғиз тилларида ҳамма сўз туркумлари жуналиш келишигида-га формасига эга булса, кишилик олмошлари эса шу келишикда менга, сенга, унга формасида эмас,балки мага, маган, соган, оган, каби кўринишда қўлланилади.
Урхун-Енисей ёзуви ёдгорликларида,"Девону -луғотит турк" асарида ҳозирги туркий тиллардаги айрим сўзлар таркибида восити келишиги формаларисакланиб колган. Масалан,ёзин-кишин, остин устун қабилар. Қадимги туркий тилларда жуналиш-урин келишиги ҳам булиб,унинг формаси ра-ру кўринишларига эга бўлган. Бу келишик аффикси ичра, сунгра, узра каби сўзлар.таркибида ўзак билан бирлашган ҳолда учрайди.
Хулоса қилиб айтганда, қадимги туркий тилларда макон маъноси ифода этувчи формалар кенг таркалган булиб,тил тараққиёти проццесида бу маънони ифода этувчи формалар,миқдор жиҳатдан анча кам.

Download 104.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling