Кириш Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. Туркий тилларнинг ундошлар системаси
Download 104.19 Kb.
|
Турк тили
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТУРКИЙ ТИЛЛАРНИНГ УНДОШЛАР СИСТЕМАСИ.
- Кириш Турк тили
Турк тили ананимлари Режа: Кириш 1. Туркий тилларнинг грамматик қурилиши Туркий тилларнинг унлилар системаси. 2. Туркий тилларнинг ундошлар системаси. ТУРКИЙ ТИЛЛАРНИНГ УНДОШЛАР СИСТЕМАСИ. 3. Турк функционал-грамматик сўз ясовчи аффиксал морфемаларнинг умумий тавсифи Хулоса Фойдаланган адабиётлар. Кириш Турк тили — туркий тилларпгм бири. Асосан, Туркияда, шунингдек, Ироқ, Сурия, Эрон, Руминия, Болгария, Греция, Россия, Германия, Нидерландия, Франсия, Кипр ороли, Македония ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Туркия Республикасининг ва Кипр Республикасининг (грек тили билан бирга) расмий тили ҳисобланади. Ўтган аср охирларида сўзлашувчиларнинг умумий сони 55 млн. га якин (Туркиянинг ўзида 50 млн. дан ортиқ) кишини ташкил этган. Диалектал жиҳатдан Туркияда Шарқдаги, айниқса, Анатолия шим.шарқидаги минтақа озарбайжон тилига ўхшашлик белгилари билан ажралиб туради. Анатолиянинг бошка қисми ҳамда шарқий фракия шевалари, шунингдек, бошқа мамлакатлардаги Турк тили лаҳжалари ўзаро унчалик фарқ қилмайди. Турк тилининг фонетик ўзига хосликлари: сўз бошидаги ва ўртасидаги ж ундошининг қариндош туркий тиллардаги бошқа ўхшаш товушларга тўғри келиши, сўз бошидаги рв, тд, кг жарангеизлари ва жаранглиларининг фарқланиши ва сингармонизмнинг мавжудлиги, бир қанча сўзларда портловчи в ўрнига сирғалувчи в ундошининг келиши; бошқа туркий тиллардаги "во1" феълининг "ол" тарзида қўлланиши ва бошқа Морфологик белгиларидан мис шаклли сифатдошнинг қипчоқ ва бошқа бир қанча туркий тиллардаги ган шаклли сифатдош билан вазифадошлиги; дик шаклли қад. ҳаракат номи ва уог шаклли аниқ ҳозирги замон феълининг фаол қўлланиши ва бошқа ни кўрсатиш мумкин. Адабий Турк тили ҳозирги шаклида 19-а. ўрталаридан шакллана бошлайди. Бу даврда ўрта аср адабий тили (эски турк ёки усмонли турк тили) арабча, форсча элементларга бой бўлган. 20-а.нинг 20-йилларидаги ислоҳотлардан сўнг адабий тил умумхалқ сўзлашув тили билан яқинлашди. Эски Турк тили нинг араб ёзувида битилган ёдгорликлари 13-а.дан бошлаб мавжуд. Дастлабки ёдгорликларда шарқий туркий (қорахониюйғур) адабий тилининг сезиларли таъсири бор. Ҳозирги ёзуви 1929 йилдан лотин графикаси асосида. Download 104.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling