Кириш Ўзбекистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги тугрисидаги конуни урк №226


Цех, подстанция, лаборатория, устахона ва омборларнинг ҳолатини назорат қилиш тезкор ходимнинг мажбуриятига киради. Тезкор ходим қуйидагиларга


Download 87.47 Kb.
bet10/10
Sana25.12.2022
Hajmi87.47 Kb.
#1066193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кириш

7. Цех, подстанция, лаборатория, устахона ва омборларнинг ҳолатини назорат қилиш тезкор ходимнинг мажбуриятига киради. Тезкор ходим қуйидагиларга:

  • 7. Цех, подстанция, лаборатория, устахона ва омборларнинг ҳолатини назорат қилиш тезкор ходимнинг мажбуриятига киради. Тезкор ходим қуйидагиларга:
  • цех ходимлари ва пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишларини ўтказишда ва иш тугагандан кейин ёнғин хафвсизлиги талаблари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш, тозаликни назорат қилиш, иш тугагандан кейин электр тармоғини ўчиришни, авариявий ва навбатчи ёритиш, хоналарда ва узлуксиз технологик жараёнли ускуналарда ёнғинни аниқлаш ва ўчириш тизимларининг ишлашини назорат қилиш;
  • ходимларга хавф туғдирадиган ва ускунанинг иш режимини бузувчи ёнғин, авария ёки бошқа хавфли омиллар юзага келганда зудлик билан ёнғин бўлинмаларини чақириш чораларини кўриш, ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш, ёнғин зонасидаги электр ускуналарини токдан узиб қўйиш, уни ўчириш ва ходимларни эвакуация қилиш (зарурат бўлганда), шунингдек, ускунанинг нормал иш режимини тиклашга мажбурдир.
  • 8. Ушбу Қоидалар асосида ҳар бир цех, лаборатория, устахона, омбор, маъмурий бинолар ва бошқа иншоотлар учун ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида аниқ йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши ва улар кўринарли жойларга осиб қўйилиши шарт.

9. Йўриқномалар соҳадаги юқори турувчи энергетика хўжалик бошқаруви органларининг тегишли фармойишлари, объектнинг ёнғинга қарши ҳолатининг таҳлили асосида, шунингдек, биринчи раҳбар ўзгарганда, даврий равишда камида 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши шарт.

  • 9. Йўриқномалар соҳадаги юқори турувчи энергетика хўжалик бошқаруви органларининг тегишли фармойишлари, объектнинг ёнғинга қарши ҳолатининг таҳлили асосида, шунингдек, биринчи раҳбар ўзгарганда, даврий равишда камида 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши шарт.
  • 10. Ташкилотда давлат стандартлари билан белгиланган хавфсизлик белгилари қўлланилиши ҳамда ёнғинга қарши режим плакатлари ва алоҳида талаблар осиб қўйилиши шарт.
  • 11. Ташкилотдаги ҳар бир ходим ёнғин хавфсизлигининг белгиланган қоидаларини, йўриқнома ва талабларини аниқ билиши ва уларга амал қилиши, ўзининг иш жойида, бошқа хоналарда ва ташкилот ҳудудида ёнғинга қарши тадбирларни бажариши, ёнғин содир бўлганда эса зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки тезкор ходимга ёнғин содир бўлган жой ҳақида хабар бериши ҳамда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда мавжуд ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.
  • 12. Иш участкасида, цехда ёки ташкилотнинг бошқа жойларида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганда, ёнғин ускунасидан бошқа мақсадда фойдаланилганда, ташкилотнинг ҳар бир ишчиси дарҳол қонунбузарни бу ҳақда огоҳлантириши ва ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсга ёки ташкилот раҳбарига хабар бериши керак.
  • 13. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор шахслар қилган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги тавсифига ва уларнинг оқибатига қараб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
  • 14. Маъмурий ёки ишлаб чиқариш биноларини ижарага берганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилиш бўйича жавобгарлик ушбу биноларни ижарага олганларга ва ташкилот раҳбарига юклатилади. Жавобгарлик чегараси ижара шартномасида белгиланган бўлиши шарт.
  •  

Download 87.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling