Буюртмачи бош лойиҳачи иштирокида лойиҳалаш учун топшириқ тузади. Буюртмачида лойиҳалаш учун дастлабки маълумотлар мавжуд ёки етарли бўлмаса буюртмачи бош лойиҳалаш корхонасига етишмаган дастлабки маълумотларни тайёрлашни топшириши мумкин. - Буюртмачи қурилиш участкаси (майдончаси, трассаси)ни танлашни ташкил этиш ва ўтказиш учун маъсул ҳисобланади.
- лойиҳалаш объектларини кўриб чиқишни ташкил этиш;
- дастлабки маълумотларни бериш;
- лойиҳаларни келишиш;
- тафтиш этишни ва тасдиқлашни ўтказишга мажбур.
- Буюртмачи лойиҳалашнинг боришини назорат қилиш ҳуқуқига эга.
- лойиҳа маҳсулотининг бажарилган ҳажми учун лойиҳалаш корхонаси билан икки томонлама далолатнома тузиш;
- шу асосида лойиҳалаш ишларини тўхтатиб туриши (ёки умуман тўхтатиши);
- лойиҳалаш маълумотларини белгиланган тартибда тафтиш этишни амалга ошириши.
- Лойиҳа - қидирув ишларини бажаришда қуйидагилар амалга оширилади:
- “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш бўйича Бирлашма” тузилмасига кирувчи давлат лойиҳалаш корхоналари;
- “Ерлар мелиорацияси ва сув хўжалиги қурилиши” соҳаси бўйича кимга қарашлилиги ва мулк шаклидан қатъий назар, лойиҳа - смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш лицензиясига эга бўлган бошқа ташкилотлар.
- Республика ерларни мелиорациялаш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида бош лойиҳаловчи бўлган “Сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш бўйича Бирлашма” бош корхонасидан ташқари корхоналар томонидан ишлаб чиқилган барча лойиҳа - смета ҳужжатлари бош корхона билан келишилиши шарт.
- Сув хўжалиги қурилишини лойиҳалаш учун асосий ҳужжат ва қўлланмалар қуйидагилар:
- Алоҳида, кўп қўлланиладиган такрорланувчи иншоотлар учун ишлаб чиқиладиган, белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий, типавий лойиҳалар, шунингдек, шунга ўхшаш, иқтисодий жиҳатдан афзал деб тан олинган қурилишлар бўйича амалга оширилган қурилиш лойиҳалари;
- Мелиоратив тизимлар ва гидротехник иншоотларни лойиҳалашнинг энг типик ҳолатлари учун лойиҳа топшириқлари ва техник лойиҳа эталонлари;
- Қурилиш учун лойиҳа изланиш ишларининг баҳолари тўплами.
- Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҚМ ва Қ (СНИП);
- Давлат стандартлари ДС (ГОСТ);
- Қурилиш муддатининг тасдиқланган меъёрлари;
- Типавий, намунавий индустриал конструкциялар ва заводда тайёрланган маҳсулотларнинг каталоглари;
- Техник қўлланма, қидирув ва лойиҳа ишларини бажариш бўйича меъёрлар ва қўлланмалар;
Do'stlaringiz bilan baham: |