- Акаева М.А. Ю.ф.н. доцент
- Конституция ва давлат.
- Конституциянинг мазмуни ва моҳияти.
- Конституциянинг принциплари ва хусусиятлари.
- Конституция турлари.
- Конституциянинг амал қилиши ва муҳофазаси.
- «Конституция»га қуйидагича таърифлар берилган
- Биринчи таъриф: француз давлатшунос олими Ж.Бюрдонинг Конституцияга берган таърифи: “Конституция - сиёсий ҳокимиятларни тайинлаш, ташкил этиш ва фаолият кўрсатишга оид қоидалар йиғиндисидир”.
- Иккинчи таърифда эса ушбу (юқоридаги) таърифга америкалик олим К.Берд “Фуқаролар эркинликлари” тушунчасини қўшади.
- «Конституция»га қуйидагича таърифлар берилган
- Учинчи таъриф сифатида Нигериялик конституцияшунос Б.Нвабуезенинг таърифини берашимиз мумкин: “Конституция - бу қонун кучига эга бўлган формал ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида жамият ўз-ўзини бошқаради ҳамда ўзининг турли идоралари билан шунингдек, бу идораларнинг фуқаролар билан муносабатларини ўрнатади”.
- Конституция – давлатнинг асосий қонуни.
- «Конституция» – лотинча сўз бўлиб, унинг том маъноси «тузиш», «тузук», «низом», «тузилиш», «яратиш» демакдир.
- Конституция – олий юридик кучга эга бўлган, бир томонидан инсон ва иккинчи томондан давлат ўртасидаги муносабатлар асосларини, шунингдек, давлатнинг ўзининг ташкиллаштириш ва фаолият кўрсатиш асосларини тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар тизими.
- Конституция муайян бир мамлакат яхлит ҳуқуқ тизимининг ўқ томири ва давлатдаги асосий устуворликларни (қоидаларни) белгиловчи норматив ҳужжат, яъни бир тизимга солинган нормалар тўплами.
Конституция – инсоният тарихида, тараққиётнинг маълум вақтида, янгиликни эскилик устидан, эркинликни ҳақсизлик устидан, тараққиётни турғунлик устидан ғалабасини қонуний мустаҳкамлаган ҳужжатдир. - Конституция – инсоният тарихида, тараққиётнинг маълум вақтида, янгиликни эскилик устидан, эркинликни ҳақсизлик устидан, тараққиётни турғунлик устидан ғалабасини қонуний мустаҳкамлаган ҳужжатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |