Ёзилмаган шаклдаги конститутсия - конституциявий характердаги барча асосий масалаларни тартибга соладиган, ягона ёзилган ҳужжат шаклига келтирилмаган Конститутсия ҳисобланади. Уларга Буюк Британия, Янги Зеландия, Исроил каби давлатлар Конститутсиялари киради. Аралаш шаклдаги конституциялар - малум бир қисми ёзилиб парламент томонидан тасдиқланган қонунлардан иборат бўлган, малум бир қисми эса, конституциявий одатлардан, суд прецедентларидан иборат бўлган конституциялардир. Бунга мисол қилиб Буюк Британия конститутсиясини келтириш мумкин. Чунки 1911-йилги “Парламент тўғрисидаги акт”, 1978-йилги “Умумпалата тўғрисидаги (бошқарув ишлари) акт” ва 1870-йилдан бошлаб нашр этилган “Суд ҳисоботлари”, “Ҳафталик суд ҳисоботлари”, “Шимолий Ирландия бўйича суд ҳисоботлари” каби суд прецедентлари ва конститутсиявий одатлар аралаш конститутсия таркибига киради. - Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда Конституциялар ҳадя этиш йўли билан ҳам қабул қилинади. Ҳадя этишнинг 3 йўли мавжуд:
- 1.Мутлақ монархия шароитида Конституцияни ўз халқига подшо, қирол, султон, монарх ҳадя қилади. Буни Непал (1962), Саудия Арабистони (1992) Конституциялари мисолида кўришимиз мумкин.
- 2. Метрополия мустамлакачи давлат ўз мустамлакасига Конституция ҳадя қилади ва уни мустақил давлатлигини тан олади. Буюк Британия 1979-йил Зимбабвега Конституция ҳадя қилган.
- 3. Ҳарбий ёки революцион Кенгаш Конституцияни ҳадя қилади. Масалан, Миср, Сурия, Ироқ, Афғонистон Конституциялари шу тарзда қабул қилинган.
- Конституцияларни уларнинг моҳиятига кўра, қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
- Юридик конституция (формал)-давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, алоҳида тартибда қабул қилинади ва олий юридик кучга эга ҳисобланади. Бунга аксарият давлатларнинг конституциялари мисол бўлади.
- Фактик конституция (моддий)-амалдаги реал ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи конституция ҳисобланади.
- Амалдаги конституция - ҳозирда амал қилаётган, муайян давлатнинг конституциявий тузумини белгилаб берувчи, мамлакатдаги энг асосий ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |