Китоблар тўпланмаси


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1058174
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
qalb kasalliklari va nifoq

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
"(Эй Муҳаммад 
алайҳис-салом
), эсланг, Биз фаришталарга 
Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. 
Фақат Иблис кибр ва ор қилиб кофирлардан бўлди".
"Бақара" сураси, 34-оят. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
(Аллоҳ) деди: "У ҳолда ундан (жаннатдан) тушгин! Сен 
учун унда кибру ҳаво қилиб юриш жоиз эмас. Бас, чиқ! 
Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан!". 
"Аъроф" сураси, 13-оят. 
Аллоҳ таоло мутакаббир, малъун Иблисга ниятининг акси билан 
муомала қилди ва уни хор-таҳқирланган ҳолда чиқариб ташлади. 
Қуръони каримда Аллоҳнинг шайтонга қилган хитоби қуйидагича: 
"... сен хор бўлгувчилардандирсан!",
 ...
 

 

 

 

 
...
 
"...Ундан (жаннатдан) жирканч ва мағлуб ҳолда чиқ!..." 
("Аъроф" сураси, 18-оятдан) ва бундан бошқа оятларда баѐн 
қилинган. 
Демак, 
мутакаббир 
ўзи 
ҳоҳлаган 
улуғликка 


- 13 - 
эришолмайди, балки мақсадининг акси ҳосил бўлади.
...
 

 

 

 

 

 

 

 

 
...
 
"...аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни, ўзларини 
сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу 
қилган катталикка) етувчи эмасдирлар...".  
"Ғофир" сураси, 56-оятдан. 
Бундан бошқа ўринларда ҳам кибрдан келиб чиқадиган кўп 
оқибатлар баѐн қилинган (Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам ундан 
сақласин). Кибр инсонларни Аллоҳ оятларини тушунишдан ва 
улар билан ҳидоятланишдан тўсиб туради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


...
 
"Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча 
оят-мўъжизаларни 
кўрсалар 
ҳам 
уларга 
иймон 
келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл 
қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни 
йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан 
буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)...". 
 "Аъроф" сураси, 146-оятдан. 
Кибр дўзахга тушиш сабабларидан биридир.
...
 

 

 

 

 

 

 
"... Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми?!". 
"Зумар" сураси, 60-оятдан.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: “Росулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қалбида мисқоли зарра кибри 
бўлган киши жаннатга кирмайди", дедилар.
Шунда бир киши туриб:
– Киши либосини гўзал, пойабзали эса чиройли бўлишини 
истайди", – деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
– Аллоҳ таоло гўзалдир ва гўзал нарсани яхши кўради, кибр 
эса ҳақни тан олмаслик ва одамларни камситишдир", – 


- 14 - 
дедилар.
Имом Муслим ривояти.
 
Қалб касалликларидан яна бири ўзига бино қўймоқ 
 
Дунѐда ўзига бино қўйиш ва манманликдан кўра амалларни 
бузувчироқ нарса йўқ. У гуноҳларни унутиш ва уларга бепарво 
бўлишга чақиради. Бу касалга мубтало бўлган киши баъзи 
гуноҳларини арзимас билиб эсламайди ҳам, ѐдига тушганларини 
эса парво қилмай, уларни йўқотишга ҳаракат қилмайди, Аллоҳ 
гуноҳларимни кечириб юборади, деб ўйлайди.
Агар баъзи амалларни қилган бўлса, уларни жуда катта санаб
қилган ишини Аллоҳга миннат қилади. Аллоҳ унга шу амалларни 
қилишга қудрат ва имконият бериб қўйганини эсламайди. У ўша 
амаллари билан завқланиб, оқибатини "нақд", деб ўйлайди. Чунки 
ўзига бино қўйган киши ўз нафси ва фикрига алданиб қолиб, 
Аллоҳнинг макри ва азобидан хотиржам бўлади, ўзини Аллоҳнинг 
ҳузурида олий мақомдаман, деб ўйлайди. Бундай одамни 
манманлик ўзига ҳамду сано айтишгача олиб боради. Ўзига маҳлиѐ 
кимсалар бировлар сўзига қулоқ тутишдан, билмаган нарсаларини 
сўрашдан уяладилар. Оқибат хато йўлларида бардавом бўлиб 
ҳаѐтларини ҳалокат билан якунлайдилар

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling