Китоблар тўпланмаси


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1058174
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
qalb kasalliklari va nifoq

 

  
"(Мунофиқлар) иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: 
"Биз ҳам иймон келтирдик", дейдилар. Ўзларининг 
шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганда эса: "Биз 
албатта сизлар билан биргамиз, фақат (“мўмин бўлдик”, деб 
уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос" дейишади".
"Бақара" сураси, 14-оят. 
Нифоқ асли яҳудлар таълими, ҳийлаю найрангларидан бўлиб, 
келиб чиқиши ҳам ўшаларга бориб тақалади. Мунофиқларнинг 
улар билан бўлган алоқаси гўѐ чин дўстларнинг алоқаси каби 
кучли: 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


- 20 - 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 ...
 
"(Эй 
Муҳаммад 
алайҳис-салом
)
мунофиқ 
кимсалар 
ўзларининг аҳли китоблардан (яҳудийлардан) бўлган кофир 
биродарларига: "Қасамки, агар сизлар (Мадинадан) қувиб 
чиқарилсангизлар, албатта бизлар ҳам сизлар билан бирга 
чиқиб кетурмиз ва сизлар (га қарши урушиш) тўғрисида ҳеч 
қачон бирон кимсага итоат этмасмиз. Агар сизларга қарши 
жанг қилинса, албатта бизлар сизларга ѐрдам берурмиз" 
дейишларини кўрмадингизми?...". "Ҳашр" сураси, 11-оятдан. 
Уларни фақат ягона умумий-муштарак мақсад – Ислом ва 
мусулмонларга ҳийла қилишгина жамлайди, ўшанинг устида бир-
бирларини дўст тутишади.


 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
"(Эй Муҳаммад 
алайҳис-салом
), Аллоҳнинг ғазабига дучор 
бўлган қавм (яҳудийлар)ни дўст тутган кимсалар (мунофиқлар) 
ни кўрмадингизми? У (мунофиқ)лар сизлар (яъни мусулмонлар) 
дан ҳам, улар (яъни яҳудийлар)дан ҳам эмасдирлар! Яна улар 
(ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида 
("Бизлар мусулмонлармиз", деб) `ѐлғондан қасам ичурлар. 
Аллоҳ улар учун қаттиқ азобни тайѐрлаб қўйгандир! 
Дарҳақиқат, уларнинг қилган амаллари нақадар ѐмондир! 
Улар ўзларининг (ѐлғон) қасамларини қалқон қилиб олишиб, 
(одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, улар учун хор 
қилгувчи азоб бордир!". "Мужодала" сураси, 14-17 оятлар.
 


- 21 - 
НИФОҚНИНГ ТУРЛАРИ 
 
Нифоқ икки турли бўлиб, бири катта (эътиқодий) нифоқ, 
иккинчиси кичик (амалий) нифоқ.
Эътиқодий нифоқ: Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсон 
Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират 
кунига, қадарнинг яхшию ѐмонлигига иймон келтиришини даъво 
қилади-да, қалбида уларнинг барчасини ѐки баъзисини бузадиган 
нарсани яшириб юради. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
...
 
"Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод 
қилинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг жойлари 
жаҳаннамдир. Нақадар ѐмон оқибат бу! Улар (яъни, мунофиқлар 
сизга етиб келган ҳақорат сўзларини) айтмаганликларига қасам 
ичадилар. Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва 
Исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар ҳамда 
ўзлари ета олмаган нарса (яъни пайғамбар жонига суиқасд 
қилиш)га қасд қилган эдилар...". "Тавба" сураси, 73-74 оятлардан.
Бу оятдан ҳам кўриниб турибдики, мунофиқлар кофирлар 
турининг энг ѐмонидан ҳисобланади. Зеро, улар кофирликлари 
устига ѐлғон, хиѐнат, мўминларни алдаш каби ѐмон хислатларни 
орттиришган. 
Аллоҳ 
таоло 
мўминлар 
уларнинг 
ҳийла-
найрангларига алданиб қолмасликлари учун уларнинг сифатлари 
ҳақида оятларда муфассал таъкидлаб ўтган.
 
КАТТА НИФОҚНИНГ КЎРИНИШЛАРИ 
Нифоқнинг баъзиси катта бўлади, унинг соҳиби, масалан 
Абдуллоҳ бин Убай ва бошқа шу каби мунофиқлар дўзахнинг ҳам 
тубан жойида бўлади. Бу кабиларнинг кўринишлари: 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ѐки у зот олиб 
келган баъзи нарсаларни ѐлғонга чиқариш.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ѐки у зот 
олиб келган баъзи нарсаларни ѐмон кўриш.


- 22 - 

У зот хабарларини тасдиқ 
этишнинг вожиблигига 
эътиқод қилмаслик.

У зот буюруқларига итоат қилишнинг вожиблигини 
эътироф этмаслик.

Ислом динининг заифлашувига хурсанд бўлиш ѐки унинг 
кучайиб, ғолиб бўлишини ѐмон кўриш.
Бу турдаги мунофиқлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 
даврларида ҳам бўлган, у зотдан кейин ҳам давом этиб келган
балки у зотдан кейин янада кўпроқ бўлади...".
Мунофиқларнинг ҳолатлари ва сифатлари зикр қилинган 
оятларга ҳамда бу оятлар хусусидаги муфассирларнинг сўзларига 
қараб бошқа кўринишларни ҳам қўшиш мумкин:
 Кофирларни қувватлаб, мўминларнинг зарарига ѐрдам 
бериш.
 Мўминларни 
иймонлари, Аллоҳ ва Росулига итоат 
қилганлари учун устларидан кулиб масхара қилиш.
 Аллоҳ ва Росулининг ҳукмидан юз ўгириш.
Бу сифатлар кишини диндан чиқариб юборади, Аллоҳ 
сақласин.
 Кофирларни қувватлаб, мўминларнинг зарарига ѐрдам 
бериш.
Бу мунофиқларнинг хос сифатларидан. Зеро, улар сиртларида 
мўминлар билан бирга бўлсалар-да, ботинларида кофирлар билан 
биргадир. 
Улар 
кофирлар 
учун 
кўз-қулоқ, 
ѐрдамчи, 
мусулмонларнинг сир-асрорлари, заиф тарафларини очиб 
беришади.

 

 

 

 

 

 

 

 


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling