Кўкдумалоқ нефтгазконденсат конининг гелогияси ва ишлатиш тизими Кон ҳақида умумий маълумот «Кўкдумалоқ»
Download 378.74 Kb.
|
9. Кўкдумалоқ маъруза
Кўкдумалоқ нефтгазконденсат конининг гелогияси ва ишлатиш тизими Кон ҳақида умумий маълумот «Кўкдумалоқ» кони Қашқадарё вилояти Миришкор туманида жойлашган бўлиб, жанубдан Туркманистон Республикаси ҳудуди, ғарбдан «Ўртабулоқ» майдони, шимолдан Касби тумани хўжаликлари ва шарқдан Нишон тумани хўжаликлари билан чегараланган. Майдон рельефи текисликлардан иборат бўлиб, қумли тупроқ қатлами 10 см, қиш ойларида ўртача қорни қалинлиги 10-15 см ни ташкил этади. Майдонда чўл ўсимликлари ўсади, тошли ва асфалт қопламали йўллар мавжуд. Майдон континентал иқлим шароитга эга бўлиб, ёз ойларида қуруқ ва + 450С гача иссиқ; қиш ойлари эса ўзгарувчан, баъзан – 150С ҳароратгача совуқ бўлиши кузатилади. Ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 189 мм бўлса, шимолнинг ўртача тезлиги 2,2 м/с ни ташкил этади. Майдонда сув ҳавзалари учрамайди, қурилиш ва шу каби ишлар учун артизан қудуқлардан фойдаланилади. Ичимлик суви ташиб келтирилади. Тектоника Кўкдумалоқ майдони Бухоро – Хива нефт-газли областининг Чорджуй тектоник поғонасини шимолидаги Испанли – Чандир валининг жанубий эгиклигида жойлашган. Келловей – Оксфорд ётқизиқларининг геологик тузилиши палеоцен ва бур ётқизиқларидан фарқ қилади. Бу фарқ шундан иборатки, майдон чегарасидаги оксфорд якунида риф ҳосил бўлиши кенг ёйилган, қайсики бу бир нечта рифли массивлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Барча рифли массивлар бир-бири билан гидродинамик мустаҳкам боғланган. Улар ХV горизонтнинг юқориги қисми, ўтказувчанлиги қатламлари орқали боғланган, кайсики бу кўрилаётган участкада барча рифли массивлар учун ётқизиқ бўлиб хизмат қилади. Риф массивларининг ҳосил бўлиши шу районнинг юқори Оксфорд тектоникаси билан чамбарчас боғланган. Юқори оксфорд палеоморининг реконструкциясидан кейин полектектоник усулда қуйидагилар аниқланади. Тектоник жиҳатдан тавсифланадиган майдон юқори оксфорд палеоморининг рельефида унча катта бўлмаган увалда тавсифланади, кайсики бу Испанли – Чандир валининг жанубий чўкишини мураккаблаштиради. Замонавий тузилма харитасида бу увал жуда кичик кўрсатилган, қайсики юра тектоник ҳаракатларидан кейин юра карбонатларида шимолдан жанубга томон сезиларли даражада бу қиялик катталашган. Киммеридж – титоннинг остки пачка тузларини морфологияси Шимолий Ўртабулоқ майдони чегараларида яна иккита риф массиви борлигини тахмин қилади. Бугунги кунда қулланиладиган сейсмоқидирув усуллари фақатгина киммеридж-титоннинг остки пачка ангидритлари ва юқорида ётган тузларни хариталаб бера олади. Киммеридж-титоннинг остки пачка ангидритлари морфологияси риф массивлари тузилишидан сезиларли фарқ қилади. Рифли массив I (Кўкдумалоқ) жанубий қисмда жойлашган. Рифнинг депрессион томони – жанубий – ғарб томонда, транстрессив томони Кўкдумалоқ томонида жойлашган. Шу йўналишда рифоген қобиқлар пасаяди. Жанубий – ғарбда риф массивининг қалинлиги 240 метр, Шимолий – Шарқда эса - 120 метр. Шунга асосан углеводородлар уюми таснифига кўра бу тутқичлар бир-биридан фарқ қилади. Коннинг гидрогеологик тавсифи Қатлам суви – қатламда салмоқли ўринни егаллайди ва алоқа майдони катталиги билан ажралиб туради. Шимолий Ўртабулоқ кони учун қатлам сувлари ва нефт уюми орасидаги алоқани юзага чиқариш катта аҳамиятга ега. Шимолий Ўртабулоқ конининг сувли қисмида 39 оралиқ синаб курилган. Булардан 15 оралиқдан қатлам суви оқими олинган, қолган қисмидан еса оқим олинмаган. Оқим олинмаган ҳамма оралиқлар (ХV-ПР ва ХVI горизонтлар) юра-карбонатли формасияси синалган қудуқларда сув оқимининг шиддатлиги бўйича горизонтлар 3 категорияга бўлинади: 1) нисбатан юқори сув сероблиги билан; 2) паст сув сероблиги билан; 3) сув оқимининг умуман ёъқлиги. Шимолий Ўртабулоқ кони юра – карбонат чиқишдан 200-250 км узоқликда жойлашган. Шимолий Ўртабулоқ кони сув босими системасидан ажралиб турган сув алмашинувининг қийин шароитли ҳудудини ташкил етади. Бу ҳудуднинг гидродинамик ажратилиши (ХV-Р ва ХV-НР горизонтлар) майдонида ўтказувчи оҳактошларнинг локал тарқалиши ва ХV-ПР, ХVI горизонтларида қирқими ва майдони бўйича ўтказувчан тоғ жинсларнинг йўқлиги билан изоҳланади. Шунинг учун, Шимолий Ўртабулоқ қудуқларнинг бошланғич иш режими сиқилувчандир ва СНЧ ва жинсларнинг сиқилишига боғлиқ бўлиб қатлам босими тўйинганлик босимидан паст бўлганда, эриган газ режимига айланади. Юра сув сиқуви комплексининг қатлами сувлари 200-235 г/л чегарасида ўзгариб туради, кўп ҳолатларда 210-220 г/л ни ташкил етади. Сувлар зичлиги, 1,14-1,15 г/см3 бўлган, қаттиқ тузли сувларни ташкил етади. Сувлар хлоркалийли турга, хлорид гуруҳининг натрий гуруҳига киради. Ионларининг асосий қисмини хлор (120-130 г/л) ва ишқор (46-63 г/л) ионлари ташкил етади. Бошқа компонентлардан ер ишқор металлари кўзга кўринарли даражада. Булар орасида калсий (Са) 22 г/л гача, магний (Мг) 7 г/л гача учрайди. Юра сув сиқувчи комплексининг сувларида ёд (Ж) ва бромнинг (Бр) саноат консентрасиялари борлиги аниқланди. (10 ва 200 мг/л). Бир қатор, намуналарда бор окисининг саноат консентрасияси мавжудлиги аниқланди. Лекин сув қатламларидаги маҳсулдор қалинликдаги юқорида кўрсатилган компонентларни саноатда ишлатиш, Шимолий Ўртабулоқ конида иқтисодий самара бермайди. Кондаги сувдан ериган газ таркибида метан (48,69-94,35%) да), карбонат ангидриди ва сероводород миқдори мос ҳолда 8,02 ва 3,22% ни ташкил етади. Aзот ва кам учрайдиган газлар улуши 0,43-14,66% гелий 0,01-0,102%, инерт газлар 0,008-0,138%. Оғир углеводородлар миқдори 2,54 дан 32,25% гача ўзгаради. Сувларнинг газга тўйинганлиги 298-1371 см2/л лар атрофида ўзгаради. Умуман олганда Шимолий Ўртабулоқ майдони (Ўртабулоқ майдони билан бирга) Денгизкул кўтармасида жойлашган бошқа конларга нисбатан юқори минераллашганлиги билан ажралиб туради. Мисол учун, бошқа конларда юра сув сиқуви комплексининг қатлам сувлар минералланиши 80-100 г/л ни ташкил етса, Шимолий Ўртабулоқда бу кўрсатгич 220-230 г/л га етади. Ички тузланиш (рапа) ўзининг спесефик таркиби ва хоссаси билан ажралиб туради ва юқори минераллашган (300-350 г/л) хлоркалсийли тузланишни намоён етади. Тузланишнинг кимёвий таркиби натрий ва калсий катионлари ҳамда хлор анионларидан ташкил топган. Нефтгазлилиги Юқори юра – карбонат формацияси Бухоро–Хива нефтгазга тўйинганлик ҳудуди чегарасида ягона табиий резервуарни ташкил этади. Кўкдумалоқ конида табиий резервуар мураккаб тузилишга эга. Агар юра – карбонат формацияси (XV-Р+ XV-НР горизонтлари) қирқимининг юқори қисми табиий резервуар шаклида органоген курилмасининг рельефи асосий қисмини эгалласа, қатламчали қуйи тузилишда (XV-НР горизонти) резервуарнинг геометрик ҳолатида тузилма формаси асосий ҳисобланади. XV-Р горизонт асосан юқори маҳсулдорлик билан тавсифланадиган, ғовак – ковак оҳактошлардан иборат. XV-НР горизонт, нефтга тўйинганлик қисми қирқимидаги заҳираларни ҳисоблаш бўйича, нефтга тўйинганлик контури чегарасида жойлашган. XV горизонт биргаликда №1, 3, 4, 7 қудуқлар ҳудудида синаб кўрилган ва барча интерваллардан саноат нефти оқими мавжудлиги ҳақида маълумот олинган. №11 қудуқда синаш даврида авария бўлганлиги сабабли XV-НР горизонти синаб кўрилмаган. Лекин тузилмалардан, намуналарни ўрганиш маълумотларидан, тармоқ – геофизик изланишларни таҳлил қилиш натижалари бўйича аниқланишига № 11 қудуқ ҳам нефтга тўйинганлик контурида жойлашган. XV-P ва XV-НP горизонтлари нефтгазлилиги жадвал
Нефтга тўйинганлик коэффициенти геофизик усуллар билан ҳам аниқлаш мумкин. Бунда асосан солиштирма электрик қаршилик кўрсатгичининг нефт билан тўйинганлик жинс ва мутлақо сув билан тўйинган намуналардаги фарқи орқали сақланади. Биринчи кўрсатгичнинг иккинчисига нисбати шу коэффициентни беради. Турли йўллар билан топилган нефт ва газга тўйинганлик коэффициенти ўзаро таққосланади ва маълум миқдор қабул қилинади. Нефт билан тўйинганликни намуна орқали аниқланганда анчагина ноаниқликларга йўл қуйилади. Кўкдумалоқ кони стратиграфик – литологик таснифи. 1-жадвал
1-жадвалдан кўриниб турибдики, майдоннинг чуқурлиги ошиб борган сари тоғ жинслари зичлиги ҳам ошиб бормоқда, стратиграфияси бўйича минераллар таркиби ҳам бир хил эмас. Келловей – оксфорд (2860-3050 м) оралиқда зичлиги 2,7 г/см3 бўлиб, қаттиқ қиррали қатлам 100% карбонат: бу қатлам ҳам ўз навбатида иккита риф ётқизиқларига жумладан, XV горизонт (2860-2985 м) оралиқ бўлиб, кулрангсимон мустаҳкам тузилишга эга бўлган ўтказувчан оҳактошдан иборат, XV горизонт (риф) пастки қатлами (2985-3050 м) оралиқ юқори ва пастки қисмларга бўлинади: юқори қисми юқори ғовакликка эга бўлган оҳактошдан иборат бўлса, пастки қисми нотекис мустаҳкамликка эга бўлган оҳактошдан иборат. Қуйидаги 1-жадвалда Кўкдумалоқ майдонига тегишли қудуқлар вертикал профили бўйича геологик жадвали келтирилган. Майдоннинг 3000-3025 м чуқурлик оралиғидаги ёриқ коллекторлардаги нефт зичлиги 0,875 г/см3, ҳаракатланувчанлиги 0,03-0,06 , бўлиб таркибидаги олингугурт миқдори 1,27% ва 1,59% парафин мавжуд. Майдондаги қудуқлар кесими бўйича 2860-3000 м оралиғида ёриқ коллекторлардаги газ таркиби 0,08% олтингугурт мавжуд ва 3,77% ис гази мавжуд. Кутилган горизонтда нефт-газ-сув мавжудлиги тўғрисида. 2-жадвал
Майдоннинг 3025-3050 чуқурликдаги жойида зичлиги 1,06-1,08 г/см3 бўлган химиявий таркиби Сℓ, SO4, НСО3 анионлар ва Nа+К, СО, Мg катионлари мавжуд бўлган қатлам сувлари мавжуд. Кутилган горизонтда қатлам суви тўғрисида маълумот 3-жадвал
Майдоннинг вертикал кесими бўйича босим ва ҳароратнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар қуйида келтирамиз. Кўкдумалоқ кони вертикал кесими бўйича босим ва ҳарорат ўзгариши 4-жадвал
4-жадвалдан кўриниб турибдики чуқурлик ошиб борган сари босим ҳам ошиб бориши кузатилмоқда, ўз навбатида ҳарорат ҳам чуқурлик орта боргач секин-аста кўтарилмоқда. Бу эса қудуқларни бурғилаш шароитини оғирлашишига сабаб бўлади. Шунинг учун бурғилаш тизмаси элементлари (бошқарувчи қувур, бурғилаш қувурлари, ОБҚ, бурғилаш қулфлари, боғловчилар, марказлаштирувчи ва кенгайтирувчи) га юқори талаб қуйилади. Бу талаблар асосида бурғилаш режими (бурғига ўқ бўйлаб бериладиган оғирлик, бурғининг айланиш частотаси, бурғилаш эритмаси миқдори ва сифати) танлаб олинади. Кўкдумалоқ кони геологик – геофизик таснифи, стратиграфияси ва литологияси ўрганилганда майдоннинг турли хил горизонтларида, ҳар хил зичликка эга бўлган тоғ жинслари, чуқурлик орта борган сари таркиби юмшоқ, ўртача ва қаттиқ бўлган минераллар, мавжудлиги аниқланди. Шу сабабли (0-3050 м) оралиқ жойда ўпирилишлар ва ўпирилиш геологик бўлган оралиқлар мавжудлиги кўринади. Бундан ташқари (320-2860 м) оралиқда сув, оқма қум, оқма туз қатламлари, намокобларнинг мавжудлиги қудуқларни бурғилаш ишларини мураккаблаштиради. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, чуқурлик ошиб борган сари босим ва температуранинг ортиб бориши кузатилади. Бу эса бурғилаш жараёнини махсус асбоблар ёрдамида қаттиқ назорат қилишни талаб этади. Демак қудуқни бурғилашда кутилган горизонт, флюидлар, уларни босими, қатлам суви физик-кимёвий таркиби, чуқурлик бўйича ҳарорат ва қатламни ўпирилишга молик зоналарни ўрганиш қуйидаги хулосаларга келишимиз имконини беради Download 378.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling