Кўкдумалоқ нефтгазконденсат конининг гелогияси ва ишлатиш тизими Кон ҳақида умумий маълумот «Кўкдумалоқ»
Download 378.74 Kb.
|
9. Кўкдумалоқ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўкдумалоқ конида қолдиқ нефтларни ушлаб турувчи кучлар ва уларни бартараф қилиш ҳамда қазиб олиш йўлларини ўрганиш
Сайклинг-жараён
Сайклинг-жараён – Катламдан казиб олинган ва конденсати ажратиб олинган газни, тескари конденсацияланишни олдини олишда катлам босимини тушиш суръатини камайтириш максадида ва бу йўл билан конденсатни тўларок казиб олиш учун, кисман ёки тўлик катламга хайдаш. Газконденсат конини ишлашнинг бундай номланиши унда катлам босимини саклашни амалга оширилишининг мантикидан келиб чиккан – катламга мазкур катламдан олинган, лекин газни тайёрлаш курилмасидан ўтказилган ва суюк углеводородлари ажратиб олинган газ хайдалади, бошкача килиб айтганда газни айлана хайдаш (сайклинг-жараён). 30 чи йилларнинг ўрталарида АҚШда кўплаб газконденсат конлари очилди. Бу вактда бундай конларни ишлатишда бўладиган термодинамик холатлар мантики ўрнатилди. Шуни айтиш лозимки, бу даврда газни истеъмол килиш жуда хам кам бўлиб, лекин суюк углеводородларга талаб катта эди. Шунинг учун бу вактда (30 чи йилларнинг охири 40 чи йилларнинг боши) газконденсат конини катлам босимини газни кайта хайдаш оркали саклаш билан ишлаш кенг таркалди. У киммат нархда сотилаётган конденсатни катламдан максимал олишга ва арзон газни саклашга имкон берган. Газконденсат катламларига курук газни хайдашдан максад катламда суюк углеводородларни тескари конденсатцияланишини минимумгача етказиш учун катлам босимини етарли даражада юкори (одатда конденсатцияланишни бошланиш босимидан бир мунча юкори) саклаш хисобланади. Курук газнинг асосий компоненти метан бўлганлиги учун курук газлар деярли барча катлам газконденсат тизимлари билан тўла аралашади. Экспериментлар кўрсатади-ки, бир-бири билан аралашадиган бир тизим билан иккинчисини сикиш юкори самара беради ва одатда бу самара 100% тенг ёки якин. Кўкдумалоқ конида қолдиқ нефтларни ушлаб турувчи кучлар ва уларни бартараф қилиш ҳамда қазиб олиш йўлларини ўрганиш Қолдиқ нефт заҳиралари қатламларни макро нояхлитлиги кам ўтказувчан зоналарда, қатламларда, қатламлар оралиғида ва линзаларда нефтни жуда кичик ёки нол тезлигидаги сизилиш туфайли қолиб кетади. Бунда фақат қатламни кам ўтказувчанлиги туфайли эмас, балким бурғилаш ва сув ҳайдаш жараёнларида қудуқ туби зонасининг ифлосланиши ва кольматация бўлиши натижасида нефт қолдиқ шаклида қатламда қолиб кетади. Сув бостиришнинг ҳамма яхши усулларида ҳам нефтни керакли охирги даражада қазиб олишни таъминлашни ва сув босган зоналардан олишни иложи бўлмайди. Нефтни тўлиқ олинишини кучайтириш мақсадида, шундай усулларни қўллаш керакки, сув босган зоналарда қолиб кетган тарқалган (ёйилган) нефтга самарали таъсир қилиши керак. Жараёнга таъсир этувчи асосий кучларни ва жараёнларни сув бостириш тухтатилгандан кейин ушлаб турувчи ва қайта тақсимловчи кучларни енгиб ўтадиган янги технологияларни қўллаш керак. Қолдиқ нефтга қатламда таъсир этувчи асосий кучларга тўйинган иккита ёки қўзғалувчи фазолар бўлиб улар қуйидагилардир: сирт, қовушқоқлик, гравитация ва эластиклик кучлардир. Сирт ёки капилляр кучлар суюқлик фазоси ва ғоваклик муҳитининг чегарасида 0.01-0.03 МПа босим ҳосил қилади. Сирт кучларининг таъсир йўналиши ва катталиги тўйинган фазалардан ва ғоваклик муҳитининг микро нояхлитлиги, ғовакликни ва ғоваклик каналларини ўлчамларини намланиш ҳолатига боғлиқ бўлади. Шунинг учун қатламнинг намланиши ва микрояхлит (бир бутун) эмаслиги – қолдиқ нефтнинг катталигига, тақсимланиши ва кўчиш шароитларига таъсир этувчи муҳим таснифлардан биридир. Қовушқоқлик кучлари нефтнинг қовушқоқлигига пропорционал бўлиб, қатламнинг ўтириб (ҳаракатсиз) қолган зоналарида шаклланиши мумкин. Жуда секин жараёнларда туйинганликни қайта шаклланиши қатлам нефтларига ва сувга уларни таъсири жуда кичикдир. Гравитация кучлари нефт, газни ва сувни зичликларини фарқи тенг сонли таъсир этувчи градиент босимини ҳосил қилади. Бу градиентнинг катталиги 0.1-10 МПа/м ҳосил бўлиш мумкин. Унинг таъсироида сувзон нефт ёки жуда нефт сузиб чиқади. Қатламнинг эластик кучлари қатлам босимининг пасайиб кетиши ҳисобига пайдо бўлади, ҳамда ғовак ўлчамларини кичрайтиради, ёриқлар ёпишиб қолади ва қолдиқ нефтга тўйинганликни кучайтириш олиб келади. Download 378.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling