Кўктом ” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаш йиғилишининг баёни №4
Download 110.5 Kb.
|
Кўктом махалл АД 4- босқич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи
- Қатнашганлар
- КУН ТАРТИБИ: "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичига эҳтиёжманд аёлларни киритиш,сўровнома ўтказиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Қўшкўпир тумани “ Кўктом ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Бекчонов 2022 йил 1 декабрь “Кўктом ” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаш йиғилишининг БАЁНИ № 4 2022 йил 1декабрь “ Кўктом ” маҳалла фуқаролар йиғини.
КУН ТАРТИБИ: "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичига эҳтиёжманд аёлларни киритиш,сўровнома ўтказиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (мфй раиси, махалла бош шифокори ва ходимлари, , ИИБ ходими, бандлик инспектори ,хотин-қизлар фаоли,хоким ёрдамчиси ,ёшлар етакчиси,махалла инспектори. ) Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Бекчонов сўзга чиқиб, қуйидагиларга тўхталди: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, "Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистан Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлисидаги нутқида Давлатимиз Раҳбари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш, гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.Бугунги кунда ушбу ишларни амалдаги ифодасига гувоҳ бўляпмиз. Бугун хотин-қизларга қарата олиб борилаётган ислоҳатлар ҳақида гапирар экан, аёлларга қарата олиб борилаётган сиёсатини қўллаб-қувватлаб сўзини маҳаллада олиб борилаётган эзгу ишларга тўхталдилар. "Аёллар дафтари” нинг 3 босқичига 88 нафар аёллар киритилиб, 1-тоифага 18 нафар аёллар бандлиги таъминланди, 9 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди. 59 нафар 3-4-6-тоифадаги аёлларга бир марталик моддий ёрдамлар берилган бўлса,4 нафарининг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 2 нафар хотин-кизнинг ижара компенсация пуллари тулаб берилди. Бундай эзгу ишларни қилишимиз учун ҳақиқий эҳтиёжманд аёлларни топшимиз зарур.Шу мақсадда бугун йиғилганмиз. "Аёллар дафтари” бўйича сизларга янада кенгроқ тушунча бериш учун сўзни МФЙ хотин-қизлар фаоли О.Рўзматовага бераман дея сўзни хотин-қизлар фаолига берди. У ўз сўзида йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “ Маҳалларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оиларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 300 –сонли қарор ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такамиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарор мазмун-моҳиятини ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш жараёнлари тўғрисида тушунтириб ўтди. "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизими юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қуйидаги муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларга эътибор қаратилиши борасида тўхталди: Download 110.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling