Кўктом ” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаш йиғилишининг баёни №4


Download 110.5 Kb.
bet3/4
Sana01.03.2023
Hajmi110.5 Kb.
#1239347
1   2   3   4
Bog'liq
Кўктом махалл АД 4- босқич

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Бекчонов ва маҳалла хотин-қизлар фаоли О.Рўзматова нинг маълумотлари ахборот учун қабул қилинсин.
2. "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича туман комиссияси зиммасига юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, маҳаллада ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оиларга ёрдам бериш ва "Аёллар дафтари” рўйхатини шаклантириш учун ишчи гурух таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Ишчи гуруҳни кўчалар ва хонодонларга бириктириш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ишчи гуруҳ аъзоларига:
- хонадонларга бирма-бир шахсан кириши ва анкета-сўровномалар асосида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиши ҳамда ушбу жараёнда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилсин:
-анкета-сўровномалар асосида 18 ва ундан катта ёшдаги хотин- қизларнинг муаммолари қайтадан ўрганиш;
-бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш;
-"Темир дафтар”га киритилган оилалардаги хотин-қизлар ва фарзандлари "Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар "Аёллар дафтари”га киритилмаслигини инобатга олиш;
- илгари "Аёллар дафтари”нинг 1-2-3-босқичларида 1-тоифага киритилган ҳамда доимий иш ўрни билан таъминланган ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизларгина "Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритмаслик;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оилалардаги хотин-қизлар "Аёллар дафтари"нинг 1-тоифасига (ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар), 2-тоифасига (тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар), 5-тоифасига (уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар) киритилиши мумкинлиги инобатга олинсин;
-ишчи гуруҳлари томонидан хонадонларда ўрганиш ишларини олиб бораётганда боқимандалик ҳолати вужудга келмаслигига алоҳида эътибор қаратилади, оилаларга кирганда боқимандаликнинг ўзига, фарзандлар тарбиясига, оила даромадига салбий таъсир кўрсатиши, ижтимоий фаоллик эса оила фаровонлиги даражасининг ошишига хизмат қилиши ҳақида таъсирчан тавсиялар ва тушунтиришлар бериш топширилсин.
5. Маҳаллалардаги бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслигини ҳамда "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлар билан мувофиқлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулият маҳалла раиси , ишчи гуруҳ раҳбари ҳамда хотин-қизлар фаоли зиммасига юклатилсин.
6. 2022 йил 1декабрдан 31 декабрга қадар ишчи гуруҳларнинг холисона ва адолатли фаолият кўрсатиши, уларнинг кундалик ишлари қонуний ва пухта бўлиши, хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этилсин.
7. Мазкур баёнда белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ишчи гурух раиси зиммасига юклатилсин.
Баённома юритувчи: О.Рўзматова.

“ Кўктом ” маҳалла фукаролар йиғини Кенгашининг йиғилиши 4-сонли баёнига 1-илова




"Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси зиммасига юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга кўмаклашиш бўйича

Download 110.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling