Классификация пломбировочных материалов. Временные пломбировочные материалы: состав, свойства, показания к применению. Посточнные пломбировочные материалы: состав, свойства, показания к применению
Download 93.57 Kb.
|
q.u.f
- Bu sahifa navigatsiya:
- Силико-фосфат цементлар.
Силикат цемент. Силикат цементлар асосан олдинги тишларни пломбалаш учун қўлланилади. Таркибида кўп миқдорда кварц тутгани учун хам бу пломба ашёси ялтироқлиги жихатидан эмалга яқин ҳисобланади. Кукуни таркиби: кремний оксиди(29-47%), алюминий оксиди(15-35%), кальций оксиди(14% гача), фторидлар(15% гача) ва бошқалар. Суюклиги: фосфат цемент суюклигига якин (рух оксиди ва алюминий гидрооксиди билан нейтралланган ортофосфат кислотаси). Пломба таркибидаги фторидлар пломбанинг антикариесоген хусусиятини кучайтиради ва иккиламчи кариесни олдини олади. Пломба 1 дакика давомида стоматологик ойнанинг силлик томонида пластмасс ёки агат шпателда корилади. Оптимал нисбат:1г кукунга 5-7 томчи суюклик. Метал шпател ишлатиш таъкикланади. Пломба таркибидаги абразивдоналар метал билан ишкаланиб, пломба рангини узгартиради. 7 хил рангда ишлаб чикарилади. Пломба ашесини монолит равишда кариоз кавакка куйиш, тишлардан ажратиш учун целлулоид матрицаларни куллаш мумкин. Пломбага карборунд тошлар билан ишлов бериш тавсия этилмайди.Пломбани пардозлаш иложи булса, бир неча кундан кейин амалга оширилгани максадга мувофикдир. Пломбаларни сулакдан изоляция килиш учун вазелин, гидросил, лак, мумлар ишлатилади (силикон коплаш). Пломба ашёсининг салбий хусусиятларига куйидагилар киради:. пульпага ножўя таъсири бор . ёпишқоқлиги яхши эмас . механик пишиқ эмас (мўрт, синади) . киришади(ҳажмини кичрайтиради) . oғиз бушлиғи шароитида эрувчан. Бу пломба ашёсини III, IV синф кариоз кавакларида ишлатиш тавсия этилади. Силикат цементларга «силицин-2», «силицин-плюс», «белацин», «фритекс» (Чехия), «био-трей» (Буюк Британия), «парцилап»(Швейцария) ва бошқалар киради.Силико-фосфат цементлар. Физико-кимевий хусусиятларига кўра, силикат ва фосфат цементлар оралиғидаги пломба ашёси ҳисобланади. Бу пломба ашёсининг кукуни 80% силикат ва 20% фосфат цемент кукунидан ташкил топган. Суюқлиги таркиби жиҳатидан силикат цемент суюклигига яқин. Силико-фосфат цементлар юқори кимёвий чидамлилик ва механик мустахкамликка эга. Силикат цементга нисбатан ёпишқоқлиги яхши ва пульпага ножуя таъсири камроқдир. Пломба ашёсини қориш вақтида кукунни суюқликка оз-оздан қўшиш зарур, шунда суюқлик билан яхши реакцияга киришади. Қорилган пломба ашёсини кариоз ковакка бўлак - бўлак қилиб, штопфер билан зичлаштириб қўйилади. Пломбани целлулоид ёки метал парчаси (матрица) билан шакллантирилади. Пломба косметик талабларга тўлиқ жавоб бермагани учун , уни асосан чайнов тишларига қўйиш тавсия этилади (I ва II синф кариоз ковакларида). III ва V синф кариоз ковакларида эса нуқсон вестибуляр юзада жойлашмаган холларда хам ишлатиш мумкин. Урта ва чукур кариоз ковакларда силико-фосфат цементларни албатта ажратувчи тагликлар билан ишлатиш зарур. Бу гурух пломба ашёларига куйидагилар киради: «силидонт», «беладонт», «аристос», «теллурий», «де-трей» (Буюк Британия), «инфантид» (Чехия),).1Download 93.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling