Кластер ёндашувига асосланган ўҚитувчиликнинг талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашдаги аҳамияти
Download 26.12 Kb.
|
1 2
Bog'liqMaqola D.A.Berdiyev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Key words: Tutorship, teacher-artist, fine arts, professional activity, creative activity, cluster, innovative method.
Кун сайин ривожланаётган бир пайтда илм-техника ва технологияларнинг юксак суръатлар билан тезлашиши натижасида таълим тизими ҳамда ундаги жараёнлар ҳам мукаммаллашиб бормоқда. Таълимнинг халқаро бозорда вужудга келаётган рақобати ҳар қандай мамлакат учун таълим тизимини бугунги даврга мослаштиришини тақазо қилади. Тизимга кенг доирада янги педагогик технологиялар, инновацион методик услубларнинг кириб келиши, педагогика соҳасидаги замонавий технологияларни аввалдан синалган анъаналаримиз билан бойитиб, илғор хорижий тажрибалар билан боғлаш кераклигини кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, инновацион педагогик технологиялар асосида узлуксиз таълим тизимини ўзаро интеграциялашни тақозо этади. Ривожланган мамлакатларда амалиётга жорий этиб келинаётган кластер ёндашуви бугунги кунда таълим соҳаси ривожлантириш учун самарали усул эканлиги эътироф этилмоқда. Таълим кластери талабаларнинг билим олиши ва ривожланиши учун қулай муҳит яратишга қаратилган бир нечта таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг инновацион шаклидир. Тасвирий санъат йўналишида ҳам таълим кластери ёш педагог-рассомлар тажрибали ҳамкасбларидан қимматли кўмак ва маслаҳатлар оладиган масканга айланиб бормоқда. Ушбу мақолада таълим кластерига асосланган устозликнинг ёш тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий ривожланишидаги аҳамияти кўриб чиқилади. Устоз-шогирд анъаналари азал-азалдан таълим-тарбиянинг ажралмас қисми сифатида бугунга қадар давом этмоқда. Ушбу тизимда ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, ҳудудий корхоналар ходимлари, ёш мутахассислар ва педагогика муаммолари билан қизиқувчиларнинг барчасини ўз имкониятларини тўла намоён этиши мумкин. Мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш учун ўз вақтида қўллаб-қувватлаш зарурати таълим-тарбия жараёнида устоз-шогирдлик анъаналаридан ўринли фойдаланишга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқармоқда. Шу асосда ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялаб етказиш масалалари ўз ифодасини топади. Таълимнинг ушбу шаклидан бутун дунёда қадим замонлардан буён самарали фойдаланиб келишган. Бу фаолият ёшларга таълим-тарбия беришнинг катта авлод томонидан амалга ошириладиган қисми сифатида қабул қилинади. Бизга маълумки, Шарқда касб-ҳунар қадимдан улуғланган, устоз-шогирд одоби ва устознинг шогирдга бўлган меҳр-оқибати жуда юқори қўйилган. Буюк алломаларимиз доимо касбга меҳрли ва маьсулиятли бўлишни, тинимсиз илм олишни даъват этиб келганлар. Халқимизда устоз ва шогирдлик қадрияти, мулоқот шартлари ана шундай ёзилмаган қонунлар шаклида миллион йиллардан буён яшаб, камолга етиб, ривожланиб келмоқда. Ҳар қандай касбда устознинг аҳамияти катта. Ушбу йўл билан ёш авлод таьлим-тарбияни ўрганиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш кўникмаларини шаклланиб келади. Бугунги кунда замонавий тасвирий санъат таълими тизимида ҳам устозлик (менторлик) нинг ҳам аҳамияти катта ҳисобланади. Устоз-шогирд анъаналарига асосланган таълим кластери ёш тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий таълим ва ижодий фаолиятга йўналтириш учун кенг имкониятни тақдим этади. Бундай ёндашув талабаларга устози ҳамда ўз тенгдошлари томонидан қўллаб-қувватланиши ва бир-бирини яхши тушунишига ёрдам бериши мумкин. Ушбу муҳитда устозлик кўмаги ва маслаҳат бериши, тажрибали устозлар ва янги ёш ўқитувчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлайди. Бу эса педагог-рассомларнинг касбий-ижодий жиҳатдан ўсиши ва ривожланишига хизмат қилади. Тажрибали мутахассислар ёрдамида ёшлар маълум ҳаётий қадриятларни эгаллашади, жамиятда ўзаро ижобий муносабат кўникмалари шакллантирилади. Шунингдек, келгуси ҳаётий фаолиятларида билимларини муваффақиятли амалда қўллашни ўрганишади. Қадимий анъаналар инновацион усуллар билан боғланган муҳитда кластер ёндашувини татбиқ этиш ёш тасвирий санъат ўқитувчиларига ҳамкасбларнинг тажрибаси ва билимларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради. Бу жараёнда менторлар ўзларининг педагогик маҳоратлари, ўқитиш ва ижодий ишлаш услубларини талабаларга бевосита етказишлари мумкин. Бу эса ёш ўқитувчилардаги билим ва касбий малакаларини оширишга хизмат қилади. Шу билан биргаликда, тажриба алмашиш ижодий фикрлашни ва ўқитишда янги ғояларни излашни рағбатлантиради. Кластер ёндашувига асосланган таълим жараёнида мураббий-устоз ёш тасвирий санъат ўқитувчиларига ҳар томонлама индивидуал кўмак беради. Тажрибали мураббийлар ёш ўқитувчиларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва заиф томонларини аниқлашга, ривожланиш режасини ишлаб чиқишга ва юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни енгишда ёрдам беради. Бу ёш ўқитувчиларнинг ўзига бўлган ишончини оширишга хизмат қилади ва уларни касбий-ижодий томондан янада ривожлантиришга туртки бўлади. Ўз фаолиятини эндигина бошлаётган ёш тасвирий санъат ўқитувчилари таълимни ташкил этиш, ўқитиш ва ўқув жараёни талабларига мослашишда қийналиши мумкин. Таълим кластери доирасида кўмак ва маслаҳатлар ушбу мослашиш даврини юмшатишга ёрдам беради ва ёш ўқитувчиларнинг касбий мослашувини осонлаштиради. Таълим кластерлари ёш тасвирий санъат ўқитувчиларининг тажрибали мураббийлар билан қўшма лойиҳалар ва тадқиқотларни амалга ошириш учун имконият яратади. Бундай лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик барча иштирокчилар учун ижодкорликни рағбатлантиради ва таълим жараёни мазмунини бойитади. Айниқса, тасвирий санъат йўналишидаги замонавий кластер ёндашувида ёш ўқитувчи-рассомларнинг шаклланиши ва камол топишида устознинг кўмаги ва маслаҳатлари ҳал қилувчи ўрин тутади. Бундай ёндашув нафақат ёш ўқитувчиларнинг шахсий ўсиши, балки ушбу йўналишдаги таълим сифатини оширишга ҳам ҳисса қўшадиган зарурий қўллаб-қувватловчи муҳитни яратади. Талабаларнинг касбий маҳоратини оширади, мустақил индивидуал ҳаракат қилиш фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва жамоадаги ўзаро ҳамкорликни рағбатлантиради. Тасвирий санъатни ўргатиш жараёни нафақат педагогик маҳорат, техник кўникмаларни, балки ижодий тамойилларни тушунишни, бадиий асарларни таҳлил қилиш ва шарҳлай билишни ҳам талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, тажрибали ўқитувчиларнинг тажрибаси ёш педагог-рассомлар учун жуда қимматли бўлиб, уларга нафақат педагогик маҳоратни шакллантириш, техник жиҳатларни ўзлаштириш, балки ўз ижодий ишлаш услубларини ривожлантириш имконини беради. Менторлар шогирдларининг индивидуал эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаб, ўз қобилиятларига нисбатан ишончни ривожлантириш ва ижодий фаолиятда ўзларининг ноёб услубини топишларига ёрдам беради. Менторлар тасвирий санъат дарсларини ташкил этиш, синфни самарали бошқариш, ҳамкасблар билан мулоқот қилиш ва ўқувчиларни фаоллаштиришга ёрдам берувчи ўқув муҳитини яратиш бўйича ўз тажриба ва билимларини алмашиш орқали талабаларга мактабда шаклланган ўқитувчилар жамоасига қўшилишга ёрдам беради. Бошқа олий таьлим муассасалари, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, умумтаълим ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик билан билим ва тажриба алмашинилади, бу орқали эса ёш ўқитувчиларга касбий фаолиятни амалда ўрганиш имконини беради ва таълимга ҳамкорликда клатер ёндашувини ривожлантиради. Ҳамкорликдаги иш замонавий таълим талабларига мос педагогик инновацион усулларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Хулоса Демак, кластер ёндашувига асосланган педагогик таълим жараёнида бўлажак рассом-педагогларни камол топтириш, тасвирий санъат йўналиши бўйича таълим сифатини оширишда устознинг аҳамияти катта ва муҳим ўрин тутади. Кластер ёндашувига асосланган педагогик таълим жараёнида ўқитувчининг ўрни талабаларни маълум бир соҳа, йўналиш ёки мавзуга йўналтиришда қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ. Кластер ёндашув, ўқитувчининг дарсларда билим, кўникма ва тушунчаларни ошириш, назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш ва талабаларни маълум бир мақсадга йўналтиришда ёрдам бериши зарур. Кластерни ёндашувнинг бир қисми, ўқитувчи талабаларни ўзларининг истеъдодларига, қизиқишларига ва мақсадларига қараб, уларга қандай ёрдам бера олиши кераклигини тушунтиришни ўз ичига олади. Бу ўқитувчи учун талабалар билан индивидуал равишда ишлашнинг жуда маъқул йўли бўлади. Ушбу педагогик усул ўқитувчининг таълим назариясини амалиётга ўтказиш ва талабаларни билимларни ўзлаштиришда ёрдам беради. Бу таълим усули, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги коммуникацияни мустаҳкамлаштиради. Бундай ёндашув ёш мутахассисга қимматли ёрдам беради, касбий ўсиши ва ижодий ривожланишни рағбатлантиради, бу эса пировардида таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатади ва педагог-рассомларнинг янги авлодини ажойиб ютуқларга етаклайди. Фойдаланилган адабиётлар Бердиев Д. А. Кластер ҳамкорлигида ташкил этилган тасвирий саньат тўгаракларнинг таьлим-тарбия соҳасидаги аҳамияти //Innovative developments and research in education. – 2023. – Т. 2. – №. 15. – С. 13-18. Download 26.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling