Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма
Download 6.2 Mb. Pdf ko'rish
|
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)
таъминлаш.
ОИТС диагностик лабораторияси ВИЧга антителоларни қон зардобида ИФА усули билан “ВИЧ/ОИТС га тиббий текширувларни ўтказиш ҳақида” СанПиН №0094-99 мувофиқ амалга оширади. Лабораториядаги иш 3 – гуруҳ патогенлиги эга қўзғатувчилар билан ишлаш эпидемияга қарши режим қоидаларига мос равишда амалга ошири- лади. Ишга қабул қилинаётганда санитар – гигиеник ва эпидемияга қарши режимга риоя қилиш бўйича инструктаж ўтказилиши шарт. Бундай инструктажлар лаборатория барча ходимлари учун йилига ка- мида 2 марта ўтказилиши лозим. Иш бошлашдан олдин лаборатория ходимлари ВИЧ антителаларини аниқлаш учун текширилишлари керак. ОИТС диагностик лаборатория шифокорлари, лаборантлари ИФА қўйиш усулларини, режим талабларини, амалий кўникмаларни эгалаганликлари, билим талабларини топширганликларидан кейин Ўзбекистон Республикаси ОИТС марказида ишчи ўринда бирламчи тайёргарлик ўтишлари керак. Кейинчалик ҳар 3 йилда лаборантлар вилоят ОИТС марказларида, шифокорлар Республика марказида малака оширишади. Лабораториянинг юқумли бўлимларидаги иш 3-типдаги ўлатга қарши кийимда ўтказилади. (хирургик халат, қалпоқ ёки рўмол, резинали қўлқоплар, носки, тапочка). Маска тақиш керак ёки ҳимоя экранларидан фойдаланиш ке- рак. Иш бошлашдан олдин теридаги барча шикастланишлар лейкопластир билан ёпилиши керак. Ҳар сафар қўлқоп кийишдан олдин унинг бутунлиги текширилади, бунинг учун уларни ҳаво билвн тўлдирилиб тешик йўқлиги кўрилади. Иш бошлашдан олдин дезинфекцияловчи эритмалар тайёрлаб қўйилади ва материал қабул қилиш ва анализ ўтказиш учун иш жойи тайёрланади. Текширув учун олиб келинган материал билан ишлаш қўлқопларда барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб ўтказилади. Қон (зардоб) намуналари диагностик лабораторияда подносларга жойлаштирилган штативларга қўйилиб, сўнг ажратиш ва материал тайёрлаш учун хонага олиб кирилади. Материал келтирилган контейнерлар ва штативларга дезинфекцияловчи эритма билан ишлов берилади. Текширув учун келти- рилган материал регистрация журналида 2 иловада келтирилган шакл бўйича регистрация қилинади. Анализлар тугагандан кейин ишчи столлар ва иш жараёнида ишла- тилган бошқа предметлар дезинфекция қилинади ва ишлатилган материал за- рарсизлантирилади. Қўлқоплар ечишдан олдин 70 0 спирт ёки 6% водород пероксиди билан артилади сўнг совун билан илиқ сувда ювилади. Ечилган қўлқоплар дез. эритмали идишга солиниб, устидан ёпилади, қўллар эса 70 0 спирт билан артилади ва совун билвн илиқ сувда ювилади. Зарарсизлантирилган 130 қўлқоплар ва қўлларни артиш учун алоҳида сочиқлар ишлатилади. Бокс лабораторияда ишлайдиган медперсонални хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир марта ишлатиладиган резинали қўлқоплардан фойдаланиш тавсия этилади. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки тезкор сабабларга боғлиқ танаффусларда ҳам ишчи столлар, қўллар ва қўлқоплар зарарсизлантирилади. Ифлосланган пробиркалар, пипеткалар ва бошқа предметларни зарарсизлантириш 3%ли хлорамин, 3%ли хлорлди оҳак эритмаси, 6%ли водород пероксиди эритмалари солинган қопқоғи ёпилгпн идишларда ўтказилади. Бунда 2 соат давомида сақланади. Асбоблар юзаси 96 0 этил спир- ти билан артилади. Иш куни якунида лаборатория хоналарида дезинфекцияловчи восита- лар билан нам тозалаш ўтказилади. (поллар ювилади, деворлар, эшиклар, шиплар, ойналар, шкафлар артилади). Тозалашдан кейин ишчи хоналар бактерицид лампалар билан 60 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. Нурланиш кучланиши 25 вт.куб.м ни ташкил қилиш керак. Ишчи хонадаги термостатлар, музлатгичлар, шкафлар ёки эшиклар қулфланади йки пломбаланади. Юқумли бўлимда овқатланиш, чекиш, ортиқча нарсаларни (сумкалар, кийимлар) олиб кириш ва бошқалар тақиқланади. Лаборатория хоналарида (юқумли ва юқумсиз) кунига камида 2 марта дез. эритмаларни қўллаган ҳолда нам тозалаш ўтказиш керак. Ходимлар кетганидан кейин лаборатория қулфга ёпилади ва жавобгар шахс ёки навбатчи томонидан мухоланади. Лабораторияда тезкор ёрдам ҳодисалари учун аптечкалар бўлиши шарт. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling